26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УСТОЗЛАРНИ ҚУТЛАДИ

Тантанали тадбирда минтақа таълим соҳасининг 400дан зиёд вакиллари қатнашди. Ёш авлодни тарбиялашда ҳормай-толмай меҳнат қилаётган Устозлар кунига бағишланган “Байрамингиз му­­борак, қадрли устозлар!” тадбири “Абай на­­си­­­­ҳати” саҳна  кўриниши билан очилди.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев устозларга ўз миннатдорчилигини бил­ди­риб, байрам билан таб­рикла­ди. Минтақа раҳбари ҳар бир ўқувчининг етук инсон бў­либ шаклланишига ижобий таъсир кўрсатган мактаб му­ал­­лим­ла­рини эсга олиб, улар­га илиқ ил­тифотини билдир­ди. Элнинг келажагини белги­лаб бе­ради­ган, унинг ра­қо­батбар­дош­­лигига таъсир қиладиган муҳим со­ҳа вакиллари Туркистон ви­ло­яти ҳокимининг Фахрий ёрлиғи, “Алғис хат”лар билан тақ­­­дир­ландилар. Шогирдларига билим зиёсини таратиб, яхши ху­су­сият­ларни сингдирган устоз­лар­га хал­қимизнинг ҳурмати ҳар доим юк­сак. Йиғилишда “Ёшлар йили” муносабати билан ўтган “Энг яхши ёш устоз-2019” вилоят тан­­ловининг ғолиблари ҳам ша­раф­­ланди. 

– Келгусида вилоятдаги “За­коват” мактабларини кўпай­­­­ти­рамиз. Ноябрь ойида “Заковат” илмий-услубий маркази, 2020 йили “Ўқувчилар саройи” очи­лади. Замонавий таълим дар­гоҳлари қад кўтариб, ўқув­чи­­­ларнинг билимга иштиёқини ку­­­чайтириш учун барча ша­роит­лар яратилади. Му­ал­лимлар ма­лакасини ошириш ҳам кўзда ту­тилган. Бизнинг мин­тақада фахр билан тилга ола­диган қатор мутахассислар етиш­моқ­да. Шу анъанани давом эт­тириб, ривожлантириб, бунга куч-ғайратимизни сафарбар эти­­­шимиз керак, – деди вилоят ҳо­­­­­­­кими Ўмирзақ Шўкеев.

Бугунги кунда вилоятда 60 минг­га яқин педагог меҳнат қил­моқ­да. Бултур минтақа­миздан 150га яқин ўқувчи халқаро ва республика дара­жа­сидаги му­собақаларда совринли ўринлар­га эга бўлди. Яқинда ўт­ган “Энг яхши педагог-2019” рес­публика танловида мин­та­қа­миз­дан 9 на­фар устоз қат­нашиб, уч на­фари мусобақа ғолиби деб то­пил­ди. Мам­ла­катимизда Ус­­­­тозлар байра­ми октябрь ойи­нинг би­рин­чи якшанбасида ни­шон­­­ланади. 

Тантанали тадбир куй-қў­шиқ­лар ва саҳна кўринишлари би­­лан давом этди.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-08, 21:52 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.