26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
САВОБЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ

9 октябрь – Почта халқаро куни

1874 йил 9 октябрь куни Швейцариянинг Берн шаҳрида 22та мамлакат вакиллари Бош почта уюшмасини ташкил қил­ди. 1878 йилда унинг но­ми Халқаро почта уюш­масига ўзгартирилди. Ун­га бугунги кунда 192та давлат аъзо.  Яна бир қи­­зиқ маълумот: почта мар­каси илк бор 1840 йилда Англия­да пайдо бўлган.

Қозоғистон Республикаси почта алоқа тармоғи поч­та жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш ҳам­да жўнатмалар, пенсия ва нафақалар, дав­рий нашр­ларни етказиб бе­ришда бир-бири билан ўзаро уз­вий боғланган почта ало­­қа объектлари ва йўна­лиш­ларини ўз ичига олади.

“Қазпошта” – почта алоқа корхонаси. Собиқ Алоқа вазирлиги таркибидаги “Ало­қа” соҳасидан 1993 йи­ли ажралиб чиқиб, ало­ҳида ташкилотга, 1999 йил­да эса ҳиссадорлик жа­­­мия­тига айланди. Давлат улуши – 100 фоиз, му­ас­сис – ҚР Ҳукумати. Таш­килот таркиби асосан 4та даражадан иборат. 

Би­рин­чи даража – ви­лоят бў­лимларига бе­восита раҳ­барлик қи­ла­диган, почта ишини рес­публика миқёсида уюш­тириб, му­вофиқ­лаш­ти­радиган мар­­­­­­­­­казий девон. Иккинчи даража – 14та вилоят бўлими, 2та почтамтни (Алмати ва Астана) бирик­тиради. Учинчи да­ража – вилоят бўлимла­­рига бўйсу­ниб, туман ва ша­ҳар ҳудудларида почта жўнатмаларининг барча турлари қабул қилинишини, ташилишини ва етказиб берилишини таъминлайди. Унда 20та шаҳар ва 154та туман бўлими мавжуд. Тўр­тинчи даража – 614та ша­ҳар, 2774та қишлоқ бў­лими ва 2та почта ташиш бўлимини қамрайди. Ҳис­садорлик жамиятининг 49та вагони, 900дан зиёд ав­томашинаси бор. Йилига ўрта ҳисобда 14 миллион хат ташилади.

“Қазпошта” тенге ва чет эл валютасида опера­циялар юритади, почта жў­натмалари, тезкор поч­тани қабул қилиш, ташиш ва етказиш ишларини амал­га оширади. Қим­мат­баҳо қоғозлар бозорида воси­тачилик хизматини ба­жа­ради. МДҲ давлатлари ва 14та чет мамлакат би­лан халқаро почта ўтказ­ма­­­ларини амалга оширади.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2019-10-08, 22:10 575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.