26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муносиблар партия сафида

Туркистонда Nur Otan партияси вилоят филиалининг “Open Space” шаклидаги жамоат қабулхонасида ҚР Тўнғич Президенти куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда мазкур партия вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклади. 

– ҚР Тўнғич Президенти куни республика аҳамиятга эга байрам. Чунки, давлатимиз тараққиётида Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг меҳнати катта. Мен Элбошининг чегарани мустаҳкамлаш, янги пойтахтни барпо этиш, ядровий қуроллардан воз кечиш, қозоқ тилининг нуфузини ошириш ва Туркистон вилоятини қуриш борасидаги бешта меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтгим келади. Элбошимизнинг Туркистонни ривожлантириш, туркий оламнинг маънавий-маданий марказига айлантиришга йўналтирилган ташаббуслари тарихда қолиши аниқ. Яқиндагина партия Раиси, Элбоши партияни қайта янгилаш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, муҳим масалаларни ҳал этишга ҳисса қўшиш тўғрисида кўрсатма берди. Шунга мувофиқ ғайратли, шижоатли, ватанпарвар фуқароларни партия сафига қабул қилиш лозимлигини таъкидлади. Жорий йил партия билан алоқани узган 3 мингдан ортиқ киши партия сафидан чиқарилиб, 2407 киши янгидан қабул қилинди. Бугун қаторимизга қўшилган сафдошларимиз биз билан бирга иш олиб боришига ишонаман, – деди у. 

Тадбирда Б. Тажибаев партия сафига қабулланган 20га яқин кишига партия билетларини топширди. Улар сафида кўпболали оналар, ёшлар, таниқли журналистлар, ноҳукумат ташкилотлар аъзолари, тадбиркорлар, устозлар, шифокорлар ҳамда бошқа соҳа вакиллари бор. Масалан, моҳир улоқчи, тажрибали мураббий Жанисбек Саев партияга расман қабул қилинди. 

Шунингдек, вилоят миқёсида янгидан фаолият бошлаган 10та бошланғич партия ташкилоти етакчиларига ҳам гувоҳномалар топширилди.

 Байрам муносабати билан уюштирилган йиғинда “Менинг байроғим – менинг Ватаним!” акцияси доирасида Давлат Байроғини кўтариш маросими ўтди. 

Бугунги кунда вилоятда Nur Otan партиясининг 88 минг нафар аъзоси ва 263та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Байрам арафасида мингдан кўпроқ киши партия сафига қабул қилинди.

М. САФАРОВА, 2019-12-05, 04:03 95
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.