26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республикада ягона

ҚР Президенти куни муносабати билан мам­­­­лакатимиздаги илк Ту­­­­­ристик марказ Ўтрор ту­­­­­­­­­­­манида очилди.

ҚР Маданият ва спорт вазир­­­лиги қўллови билан ташкил этилган марказ тақдимотида Ма­­даният ва спорт ва­зирининг ўрин­­­босари Е. Рамазанов, Қо­­зоғистон халқ оқини А. Қа­либе­кова, бастакор, шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Қ. Қур­манали қатнашдилар. 

Марказ Ўтрор во­ҳа­сининг маданий бойлигини мам­­­лака­ти­­миз ва хорижга тар­ғиб қилиш, тарихий-мада­­­ний ёдгорликларни му­ҳо­фазалаш ва улар­нинг сақ­­ланишини таъмин­лаш, шу­нинг­дек, ту­ризм соҳасини замон та­лаб­ла­рига мос ри­вож­ланти­риш мақсадида очилди.

У Ўтрор қўриқхона-му­зейи ба­засида комму­никация, маданий ахборот ва ижодий инно­ва­ция­­­­­лар­ни ривож­лантириш йў­на­ли­шида фа­олият юри­тадиган ягона иншоотга ҳам айланади. Марказнинг биринчи ва ик­кинчи қават­ларида экс­позиция заллари, музей му­тахассислари ҳамда Ўтрор­да қазилма ишларини олиб борадиган археологлар учун 16 ўринли ётоқхона жойлашган.

Тақдимот маросими “Ўтрор – Қозоғистонда ар­хеологик ёд­горликларни тадқиқ қилиш, сақ­лаш ва фойдаланишнинг фаол на­мунаси” мавзуидаги рес­публика илмий-ама­лий кон­­­­­­ференцияси билан давом этди. 

Тадбир ишти­рок­чилари Арс­лонбоб мақ­­­­­бараси ва Ўтрорнинг таш­қи дар­возаси олдидаги обо­­­­­­­дон­лаштириш ишлари билан та­ништирилди.

2019-12-05, 05:10 169
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.