26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат-хусусий шерикчилигидан самарали фойдаланилади

Туркистон вилояти ҳоким­лигининг янги биносида де­вон­нинг дастлабки маж­­лиси ўтди. 

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев олиб борган мажлис­да ҳу­дуддаги қурилиш со­ҳа­си ва Туркистон шаҳ­рини ривожлан­­тириш, уй-жой қу­рилиши, эко­логияга оид масалалар му­­ҳо­кама қи­лин­ди. Вилоят иқ­тисо­­­­­­­­­­диёт ва бюджетни ре­жа­лаш бош­­қар­масининг маълумо­тига кў­ра, давлат-хусусий ҳам­кор­ли­­ги доирасида амал­га оши­рилаётган лойиҳалар бў­йича вилоятимиз респуб­ли­када етак­­­­чи.

Мажлисда бошқарма томонидан дав­­­лат-хусусий шерикчилигини кучай­­ти­ришга доир таклифлар ўртага таш­ланди. Табиий газ иншоотларини ишонч­ли бошқарувга бериш, Туркистон шаҳри­да уй-жой қуриш, хусусий ҳамкор топил­маган лойиҳаларнинг ҳисоб-китобини қай­та кўриб чиқиш, туман аҳамиятига эга авто­мобиль йўллари ва ички кўчаларни шерикчиликка топшириш, аҳоли ман­зилларидаги санитария-тозалаш ишла­рини сервис хизматига бериш сингари ишлар тавсия қилинди. 

Вилоят раҳбари бюджет харажат­ларини камайтириш учун давлат-хусусий шерикчилигидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бизнес ва ҳокимлик орасида кўприкка айланадиган тажрибанинг моҳиятига алоҳида тўхталиб, сармоядорларга қу­лай таклифлар билан чиқиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга соҳаларга эъти­борни кучайтириш талабини қўйди. 

Мажлисда Туркистон шаҳрини ри­­­­­­­­­­­вожлантириш, ободонлаштириш ва кў­­­­­­каламзорлаштириш масалалари муҳо­­кама қилинди. Арис шаҳри тажрибаси асосида 32та мавзега бўлинган шаҳарни ободонлаштириш ишлари вилоят ҳоки­мининг қатъий назоратида. 

Бугунги кунда Туркистонда ободон­лаш­тириш, кўкаламзорлаштириш, газ, ичимли сув билан таъминлаш, кўчаларни ёритиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Девон мажлисида Туркистон шаҳрида қурилаётган уй-жойлар масаласига оид сўнги маълумотлар муҳокама қилинди. Йил охиригача “Нурли ер” давлат дастури доирасида 1200 квартирали 20та кўп қаватли уй давлат хизматчиларига бе­рилади. Шунингдек, 11та ижара уйда қа­бул қилиш ишлари юритилиб, бошпана навбатида турган фуқароларга бўлиб берилмоқда. 

Йиғинда вилоятдаги қаттиқ маиший қолдиқлар полигонларини қонун­лаш­тириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бунинг учун махсус комиссия ташкил этилиб, уларга полигонларни тартибга солиши учун 1 июлгача муҳлат берилди.

2019-12-05, 05:16 194
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.