26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марафон маррага етди

“Нур-Султан – Туркистон” марафони иштирокчилари Туркистон шаҳрига етиб келишди. Минтақа ҳокимлиги ушбу тадбир қатнашчиларига муносиб қўллов кўрсатиб, уларни тантана билан кутиб олди. 

Марафон иштирокчилари кун совуғига ҳам қарамай, Бетпақдала, Ақмўла, Қарағанди ва Қизилўрда вилоятлари орқали 1400 чақирим масофани босиб ўтишди. Улар таркибида тажрибали қутқарувчилар, тиббиёт ходимлари ҳам бор. Марафон чоғида иштирокчилар аҳоли манзилларида тўхтаб, фуқаролар билан учрашдилар. 

Марафоннинг ёпилиш маросими Туркистон шаҳридаги Есимхан майдонида ўтди. Унда Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Ж. Қулбайимбетов ва Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали раисининг ўринбосари Қ. Жантўреевалар сўзга чиқиб, кўпчиликни ватанпарварликка чорлаган ушбу ташаббуснинг аҳамиятига тўхталишди. Шунингдек, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табрикладилар.

Тадбир якунида ушбу марафонни ўтказишга хизмати сингган бир неча кишиларга махсус ташаккурномалар тақдим этилди. Улар орасида Туркистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари ўринбосари А. Бердашев, Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев ва бошқалар бор. 

Мустақиллик кунига бағишланган марафон пойтахт ва янгидан бўй кўтарган Туркистон вилоятининг спорт-маданий салоҳиятини ошириш, ватанпарварликни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида уюштирилди. Тадбирни “Астана желаяғи”марафон клуби” жамоат бирлашмаси, “Қозоғистон қурувчилар иттифоқи”, Nur Otan партияси, Нур-Султан шаҳри ҳокимлиги, ҚР Ички ишлар ҳамда ҚР Маданият ва спорт вазирликлари биргаликда ўтказди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-12-07, 04:26 176
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.