26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳонда ўхшаши йўқ мажмуа Туркистонда барпо этилади

Туркистон шаҳрига иш сафари билан келган ҚР Бош вазири Асқар Мамин вилоят марказидаги қатор қурилиш объектларини оралаб чиқди. Ҳукумат раҳбари Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан бирга давлат-хусусий шерикчилик доирасида Туркиянинг “Sembol construction” компанияси йўлга қўйган “Карвонсарой” кўпсоҳали туризм мажмуаси қурилишига дастлабки ғиштни қўйиб, ишни бошлаб берди. 

Қиймати 39 млрд. тенгелик дунёда тенги йўқ сайёҳлик мажмуасининг қозиғини қоқиш маросимида “Sembol construction” компанияси президенти Феттах Таминже ҳам қатнашди. Халқаро даражадаги улкан мажмуада меҳмонхоналар, шарқ бозори ишга туширилиб, сунъий кўл барпо қилинади. Ягона лойиҳада кўҳна шаҳарнинг меъморий услуби сақланади, дейишди сармоядорлар. Қурилиш ишлари келаси йилнинг октябрь ойида тугатилади деб кутилмоқда. Бу – ноябрь ойида Иcтанбул шаҳрида ўтган қозоқ-турк сармоявий форуми чоғида келишилган лойиҳа. 

Шунингдек, Туркистон шаҳрига сафари чоғида ҚР Бош вазири А. Мамин ва Соғликни сақлаш вазири Е. Биртанов 630 ўринли кўпсоҳали касалхонанинг тамал тошини қўйдилар. Лойиҳани 2022 йили давлат-хусусий шерикчилик доирасида “YDA Holding” турк сармоядори амалга оширади. Иншоотнинг қиймати 100 млрд. тенгега яқин. Янги касалхонада 350 шифокорни қўшиб олганда, жами 1 700га яқин тиббий ходим фаолият юритади. 

Туркистон вилоятига сафари давомида Ҳукумат раҳбари вилоят ҳокими билан бирга янги заводнинг очилиш маросимида қатнашди. Қазиғурт тумани Мойлиўчоқ қишлоғида қурилган заводда тез тайёрланадиган таомлар масаллиқлари чиқарилади. Дунёдаги энг улкан угра ишлаб чиқарувчи – “CG Foods Central Asia” компанияси лойиҳага 5,7 млрд. тенге сармоя қуйди. Маҳаллий аҳолидан 300га яқин фуқаро иш билан таъминланди.

 Асқар Мамин Туркистон шаҳридаги Халқаро аэропорт ва унга олиб борадиган автомобиль йўллари, шунингдек, амфитеатр, драма театри, вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси, “Буюк Дашт Эли” маркази, Х. А. Яссавий музейи, “Буюк Ипак йўли” ҳунармандлар Миллий маркази бинолари қурилиш майдонларида бўлди. 

Иш сафари доирасида ҚР Бош вазири Асқар Мамин шаҳарни ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгаш ўтказди. 

Амалга оширилаётган ишлар ҳақида Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев, Маданият ва спорт вазири А. Райимқулова, Атирау вилояти ҳокими Н. Нўғаев, Ақтўбе вилояти ҳокими О. Ўразалин, Шимкент шаҳри ҳокими Е. Айтаханов, шунингдек, минтақа ва шаҳар қурилиши учун масъул пудратчи компаниялар вакиллари маъруза қилдилар.

– Тўнғич Президент – Элбоши Н. Назарбаев ва Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Туркистон шаҳрининг равнақига катта эътибор қаратмоқдалар. Жорий йил 4-5 ноябрь кунлари Элбоши иштирокида Туркистонда бир қатор янги иншоотлар очилди. Келаси йилнинг кузида бу ерда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити ўтади. Шу боисдан биз керакли биноларнинг тўлиқ битказилишини таъминлашимиз керак, – деди А. Мамин. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-12-07, 04:29 348
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.