26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. Тўқаев: ''Немис сармоядорлари учун барча имкониятлар яратилади''

Қозоғистон Президенти Германия Федератив Республикасига хизмат сафарини Давлат канцлери Ангела Меркель билан учрашувдан бошлади.

Музокаралардан сўнг Қозоғистон Президенти немис компаниялари вакиллари билан учрашди.

Давлат раҳбари Европа иттифоқига аъзо давлатлар орасида Германия Қозоғистон учун энг яқин савдо-иқтисодий ҳамкори эканини айтиб, шерикликни янада ривожлантириш ниятида эканини маълум қилди.

– Қозоғистон Президенти сифатида Германиядан мамлакатимизга сармоя жалб этиш ва сармоядорлар учун барча имкониятлар яратишга бор куч-ғайратимни ишга соламан, – деди ҚР Президенти.

Қозоғистоннинг қулай географик шароити ва ташқи иқтисодий сиёсати хориж сармоядорларига жуда қўл келишини таъкидлади.

– Хитой, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларимиз жуда мустаҳкам. Биз Ғарб ва Шимол ўртасидаги муҳим транспорт хаби ҳисобланамиз. Барча қитъалараро йўналишдаги йўлларнинг 70 фоизи Қозоғистондан ўтади. Халқаро «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» даҳлизи юк ташишга кетадиган вақтнинг қисқаришига имконият яратди. Жорий йилда Хитойнинг Сиан шаҳридан Германияга юк ўн кунда етказилиб, рекорд кўрсаткичга эришилди, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Қасим-Жўмарт Тўқаев немис тадбиркорларини агросаноат мажмуаси, юқори технологиялар ва рақамлаштириш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга, шу жумладан, «Астана» халқаро молия маркази фаолиятида иштирок этишга даъват қилди.

Тадбирда 20дан зиёд етакчи компаниялар раҳбарлар қатнашди.

Akorda.kz, 2019-12-07, 04:31 177
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.