26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқитувчилар маоши қандай ошади?

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағанбетов 2020 йилда муаллимларнинг маоши 25 фоизга ошишини маълум қилди.

– Давлат раҳбарининг август анжуманида берган топшириғи доирасида келгуси 4 йилда ўқитувчиларнинг ойлиги икки бараварга ошади. Бу келаси йилдан бошлаб уларнинг ойлиги 25 фоизга кўпаяди, деган сўз. Албатта, бу масала  педагогларни  бироз хавотирга ҳам солмоқда.

Ойлик кўтарилганда базавий лавозим мао­шигина ошар экан, деган фикрлар айтил­моқда. Шунинг учун бу масала Президентнинг бизга бер­ган топшириғига кўра, умуман ўқитувчининг ой­лигига тегишли бўлади ва январь ойидан иш бош­ланади, – деди ҚР Парламенти Мажлисининг умумий йиғилишида “Педагог мақоми тўғрисида” Қонуни лойиҳаси билан таништирган вазир.

Унинг айтишича, қонун лойиҳасида синф раҳбарлиги ва дафтар текширгани учун педагог­ларга икки ҳисса кўп қўшимча ҳақ тўлаш кўзда тутилган. Бу меъёр элимиз бўйича 182 минг синф раҳбари ҳамда дафтар текширгани учун устама ҳақ оладиган 165 минг ўқитувчига те­гишли.

– Шунингдек, барча педагоглар учун таътил муддатини 56 кунга узайтириш кўзда тутил­моқда. Бу меъёр бугунги кунда 110 минг ҳамкас­бимизга тегишли. Ҳозиргача улар 42 кун дам олиб келса, энди 56 кун меҳнат таътилида бў­лади, – деди у.

А. Аймағамбетовнинг таъкидлашича,  мураб­бийлик учун педагогларга йил бўйи 17 минг тенге қўшимча ҳақ бериш ҳам таклиф қилинмоқда.  Магистр унвонига эга устозлар сони бўйича биз бошқа давлатлардан жуда орқадамиз. Шу боис бу масалани ҳам ҳал этамиз. Агар магистр унвонига эга педагог мактабга келиб ишласа, уларга ОҲКнинг 10 баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўланади, – деди вазир.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-12-07, 05:03 226
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.