26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркия Истанбул – Туркистон рейсини йўлга қўяди

Туркия хорижий авиакомпаниялардан бирининг Истанбул-Туркистон йўналиши бўйича авиарейсларни очишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.

ҚР Президентининг «очиқ осмон» ҳақидаги топшириғи доирасида турк авиакомпанияларига Қозоғистондаги 11та аэропортларга (Нур-Султан, Алмати, Шимкент, Ақтау, Қарағанди, Уст-Каменогорск, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей) мунтазам рейсларни амалга ошириш имконияти берилди. 

Туркия томони Нур-Султан, Алмати шаҳарларига ҳаво қатновининг кенгайишини қўллаб-қувватлайди ва Ақтау ҳамда Қўстанайга доимий рейсларни очишни режалаштирмоқда, шунингдек, қурилаётган аэропорт фойдаланишга топширилгандан кейин хорижий авиакомпаниялардан бири Истанбул – Туркистон йўналиши бўйича рейслар очишини маълум қилди.

Маҳкамада таъкидлашганидек, учрашув якунига кўра томонлар ҳаво қатнови соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди. Аввалроқ, Қозоғистон Малайзия ва Иорданиянинг 11та авиакомпаниясига мунтазам рейсларни амалга ошириш имкониятини бергани хабар қилинган эди. 

 

ҚозАхборот., 2019-12-10, 05:26 172
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.