26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Коммунал хизматлар баҳоси ўзгармайди

Табиий монополияни созлаш қўмитаси Шимкент шаҳар департаментининг вакиллари журналистлар билан учрашиб, соҳада бажарилган ишлар борасида брифинг ўтказди. Маълумки, ушбу идора коммунал хизматлар бўйича нарх-наво сиёсатига масъул бўлиб, минтақадаги барча коммунал  тўловлар, ижтимоий аҳамиятга эга субъектлар билан муносабатлар, шунингдек, соҳани назорат қилишни амалга оширади.

Бугунги кунда департаментда 75та хизмат тури бўйича 58та табиий монополия субъекти рўйхатда туради. 

Элбоши Н. Назарбаевнинг 2018 йил 7 ноябрда Хавф­сиз­лик кен­гашида берган топ­шириқ­­­­­­­­ла­рини бажариш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб табиий монополия субъектлари ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бозор субъектларининг коммунал хиз­матларига та­рифлар арзон­лаш­тирилди. Ис­сиқлик таъми­нотида ўртача баҳо фуқа­роларга 1Гкал учун 6055,48 тенге­дан 4910,28 тен­гегача ёки 18,9 фоизга, юридик шахслар учун – 17319,26 тенге­дан 15587,34 тенгега ёки 10 фоизга пасайди. 

Сувники 6,8 фоиз, газники – фу­қароларга кубометр учун 34,47 тенгедан 32,47 тенге (ёки 5,8 фоиз)га, электр қуввати – 6,8 фоиз­га пасаяди. 

 Бу ҳақда маълумот берган департамент раҳбари Дархан Қаинбердиевнинг айтишича, 12та субъект бўйича тарифларни ка­майтириш натижасида 4 млрд. тенге атрофида маблағ те­жалибди.

Қонун бўйича минтақадаги ҳар бир монополиячи нарх-наво сметасига оид ҳисобот бериб туриши шарт. Департаментга шундай ҳисоботни вақтида ўт­казмаган 8та субъект жазо­ла­ниб, уларга 3, 030 млн. тенге миқдорида жарима солинган. 

Идора раҳбарининг айтишича, режага мувофиқ 2020 йил 1 ян­вардан бошлаб, комму­нал тўловлар миқдори кўтари­лиши керак эди. Хусусан, сув таъминоти ўртача 20,7 фоиз, канализация – 24,4 фоиз, иссиқ­лик таъминоти – 16,2 фоиз. 

Лекин нарх-навонинг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик учун департамент шаҳар ҳокимлиги, монополиячилар билан биргаликда баҳоларни барқарор ушлаб ту­риш борасида қатор чора-тадбирларни амалга оширган. Бажарилган иш­лар самара бериб, аҳоли учун тарифларни 2019 йилдаги дара­жада сақлаб қолиш ҳақида қарор қабулланган. 

Департамент раҳбарининг ай­тишича, келгусида ҳам бу ишлар давом этиб, истеъмолчи ҳуқуқлари муҳофаза қилинишига ҳаракат қилинади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-12-10, 20:27 159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.