26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда ўзгача услубда масжид қурилади

Туркистон шаҳрига кираверишда жаҳондаги энг яхши тажрибани ўзида мужассам этган мас­­­­­­­­­жид қурилади. Ҳукумат раҳбари Асқар Мамин Туркистон вилоятига сафари чоғида вилоят ҳо­­­­­­­­­­кими Ўмирзақ Шўкеев билан бирга Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирокида Ислом мар­­­­­кази пойдеворига тош қўйдилар.  Ўзгача қиёфага эга масжиднинг ички ва ташқи безаклари шарқона услубда безатилади.

Бино 2020 йили фойдаланишга топширилади.

Мустақиллик куни арафасида йўлга қўйилган янги лойиҳа ҳар томонлама пухталанган. Жаҳон мамлакатларидаги илғор тажриба ҳам инобатга олинган. Масжид пойдевори мустаҳкам бўлиши учун ўзига хос технология қўлланилади. Туркий оламнинг маънавий пой­тахти, муқаддас Туркистон шаҳрида қу­риладиган янги иншоотда 5 минг киши бир вақтда намоз ўқиш имко­нига эга. Масжиднинг умумий майдони – 20000 квадрат метр.

– Бу – қондош икки мамлакат ўр­тасида амалга оширилаётган эз­гу иш. Масжид Буюк Ипак йўли бўйи­даги ва қадимий шаҳарга кира­диган сайёҳларнинг қизиқишини орт­тирадиган яна бир янги лойиҳа бўлади. Қозоғистон ва Ўзбекистон алоқалари мустаҳкам. Тотувлигимиз кундан-кунга ривожланиб, икки мам­лакат орасини яқинлаштиришига ишонаман. Мазкур лойиҳага қўллов кўрсатган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мин­натдорчилик билдираман, – деди Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.

Ўзбекистон Республикасининг рас­мий вакиллари маълумотига кўра, кенг қамровли лойиҳада қурилиш ва меъморчилик соҳасининг энг кучли мутахассислари иштирок этади. 

Масжидда мусулмончилик расм-русмлари ўтказиладиган хоналар, конгресс-холл, Никоҳ саройи, 400 ўринли мадраса, кутубхона, ошхона қурилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-12-10, 20:39 193
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.