26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий ёрдам – қатъий назоратда

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида навбатдаги девон мажлиси ўтди. 

Унда ижтимоий ёрдам кўрсатишдаги сўнгги маълумотлар ва бу йўналишда юзага келган нуқсонлар муҳокама қилинди. Тадбирда Туркистон вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармасининг раҳбари Асия Темирбаева ахборот берди. Сўнгги маълумотларга кўра, вилоят аҳолисининг сони 2011628 киши (344 мингта оила), улар орасида 86,6 мингта кўп болали оила бор. Манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида белгиланган аниқ индикаторлардан бири – яшаш даражаси паст аҳоли улуши 16,5 фоизни ташкил қилади. Бу йил вилоят бўйича МИЁ кўрсатиш мақсадида ҳаммаси бўлиб 70,8 млрд. тенге ажратилган. Шундан 65,7 млрд тенгеси республика бюджетидан. МИЁ 100 мингдан зиёд оиладаги 632,8 минг кишига тайинланди. Бу ўтган йилгидан уч ҳисса кўп. Ушбу масала доирасида ўрин олган камчиликларга қайта ҳисоблашнинг ўз муддатида юритилмаётганини, ҳужжатларнинг ўз вақтида қайта ишланмаганлиги, бюджет маблағларининг тўғри режалаштирилмаганлиги (Ўрдабоши, Кентов, Туркистон) ва аввалдан бир йиллик МИЁ тўланиши (Кентов шаҳри) сабаб бўлган. 

“Шу сабабли туман, шаҳар ҳокимлари йил сўнгигача маблағнинг мақсадли ва қонун доирасида тўланишини қатъий назорат остига олиб, қайта ҳисоблаб, ажратилган маблағни мақсадли ўзлаштириб, МИЁ олувчиларни иш билан таъминлашнинг фаол чораларини кўришлари керак. МИЁ кўрсатиш масалалари – халқ орасида кенг муҳокама қилиниб, танқидга сазовор масала бўлди”, – деди вилоят раҳбари. 

Вилоят раҳбари топшириғини бажармаганлар хизматидан четлатилиши айтилди. 

– Бу жуда муҳим масала. Изчиллик бўлмаган ишдан муаммо чиқади. Бунга йўл қўйган масъул шахсларни айбини аниқ далиллар билан исботлагач, жазолаймиз. Ҳозир янги ғояларга эга ва омилкор мутахассисларни излайдиган давр. Замонавий технологияларнинг тилини биладиган, мушоҳадали шахсларни ишга жалб қилинглар, – деди минтақа раҳбари.

Бошқарма раҳбариятига ижтимоий муаммоларга йўл қўйган, таъминлашда тегишли чораларни кўрмаган бандлик марказларининг раҳбарларини ишдан бўшатиш, мутасадди мутахассисларнинг ижро интизомини кўриб чиқиш тавсия этилди. Шу билан бирга қишлоқ ҳокимлари, бандлик марказлари ва бўлимлари мутахассисларининг малакасини аниқлаш мақсадида декабрь-январь ойларида аттестация ишлари ўтказиладиган бўлди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-12-12, 03:37 202
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.