26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юрт келажаги – фаол ёшлар

Ёшларнинг ривожланишига имконият яратиш – Президент сифатидаги асосий вазифаларимдан бири

Буни пойтахтда ўтган Ёшлар йилининиг ёпилиши ва Волонтёрлар йилининг очилиш маросимида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

– Бугун бепоён заминимизнинг турли бурчакларидан келган ёшлар пойтахт тўрида, Нур-Султан шаҳрида, халқимизнинг қутлуғ ерида учрашди. Сизлар билан Мустақиллик куни арафасида дийдорлашиб турибмиз. Биз учун бундан улуғ ва муҳим байрам йўқ. Барчангизни табриклайман. Мустақиллигимизни ривожлантириб, мамлакатимизни янада яшнатиш бугунги авлоднинг буюк бурчи. Шунинг учун сизлардан умидимиз катта. Давлатимизнинг келажаги – сизлар. Боягина ёшлардан бир гуруҳи долзарб масалаларни кўтариб чиқди. Фойдали фикрлар айтишди. Мен барча ёшлар билан фахрланаман, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти бу йилнинг алоҳида аҳамият касб этишини, Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан ҳамжиҳатликда, ёшлар йили ўтказилганлигини айтди. 

– Билимли ва рақобатбардош авлод тарбиялаш ишига барчамиз алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Мамлакатимиздаги жами ташаббусларнинг барчаси ёш авлоднинг ёрқин келажаги учун амалга оширилди. Ёшларимизнинг ҳар томонлама ривожланишига шароит яратиш – менинг Президент сифатидаги асосий вазифаларимдан бири. Шунинг учун ушбу масала доимо диққат марказимда бўлади. Бугунги ёшлар – мамлакатимизнинг эртаси, миллатимизнинг келажаги, давлатимизнинг обрўси, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев. 

ҚозАхборот, 2019-12-12, 03:40 177
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.