26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳабибулла Усмонов – дастурхон ''меъмори''

Ота-онаси архитектор бўлишини орзу қилган Ҳабибулла Усмонов уларнинг орзуларини амалга оширди. У ҳақиқий меъморчилик санъатини ўзлаштиришга киришди. Яна қандоқ денг? Қандолатчилик маҳсулотлари “меъмори” касбини эгаллади. Талаба бўла туриб, халқаро танловда иштирок этди, торт, шоколад тайёрлашни ҳақиқий санъат даражасига етказди ҳамда тенгқурлари  ўртасида 1-ўринга сазовор бўлди.

– Инсон ўз касбининг мо­ҳи­ри бўлиши керак. Қандо­латчи касбига меҳр қўйганман. Ўз қўлларинг билан гўзал­лик яратсанг ҳамда улар­ни дастурхонга қўйиб, одам­ларни хурсанд қилсанг, бу бахт-ку! Жорий йил март ойи­да Ал­­матида “Моҳирлар” бел­лашуви ўтди. Унда иштирок этиб, 2-ўринни эгалладим. Карамель ҳайкал ҳамда масти­кадан тур­ли қаҳрамонлар яса­дим. Май ойида эса “World Skills-Shymkent – 2019”нинг Шим­кентдаги саралаш танлови ўтди. Унда ғолиб бўлганлар 11-15 ноя­брь кун­лари ўтган Нур-Султандаги тан­лов­да иштирок этдим, – дейди Ҳаби­булла.

– Танлов шартлари нима­лар­дан иборат бўлди. Ва Шим­­кентдан қанча талаба иш­тирок этди? 

– Шимкентдаги барча кол­лежлардан 25 нафар йигит-қиз саралашдан ўтган эди. Тан­лов­га мастикадан рус халқ эртак­лари қаҳрамонлари айиқ ҳамда бўғирсоқни тақдим этдим. Бун­га 1,5 соат вақт ажратишди. Ке­йин шоколад маҳсулотлари, кор­пусли конфетлар тай­ёр­­ладик. Шоколаддан ҳайкалча  қил­дим. Муссли торт, қайнатилиб тай­ёр­ланадиган ва қат-қат хамирдан пирожнийлар пишириб, ҳакамлар эътиборига ҳавола қилдим. Тор­тим­нинг номи – “Мевали Антре­ме”. Шу боис ҳам уни тай­ёрлаш осон эмас. Мусс тайёр­лаш, унинг қотишини кутиш, муз­лат­­гичга қўйиш анча вақт ола­ди. Тайёр бўлгандан сўнг устига қиём қуйилиб, безатилиши ке­рак. Шоколаддан ҳам безаклар бе­рилади. Салмоғи 800-1000 граммдан ошмайдиган ши­рин­­­лик тайёрлаш бир неча соат­ни талаб этади. Ҳакамлар бир овоздан пишириқларимни 1-ўрин­га муносиб деб топишди. Колле­жимиз медаллари хуржунига яна бир медаль қўшганимдан хур­сандман. 

– Ўғлингизнинг тортлари рес­публикада биринчи ўрин ол­ганидан хурсандмиз ва бунда сизнинг ҳам меҳна­­тингиз катта, – дейман Ҳа­бибулланинг онаси Гул­­мира Усмо­нова­ни қутлар эканман.  

– Ўғлим болалигидан шундай пишириқларни пи­ширишга ўч эди. Ои­ла аъзо­ларимиз, яқинла­римиз­­­­­­нинг таваллуд кунлари, бай­рам­ларда, ал­бат­та, дас­тур­хо­нимиз тўри­дан тай­ёрлаган торт ва ши­ринликлар олар­ди. Буюрт­малар ке­либ туради. Бун­дан, албатта, хурсандман. Мазкур коллежга кирганида баъзилар “Энди ўғлинг, пи­рожки пишириб юрадими?” деб киноя ҳам қилишган эди. Аввалига  бу сўзлардан кўнглим оғриди, кейин эса ўғлимнинг  ишларини кў­риб, пирожки пиширишга вақти умуман йўқ, балки дастурхоннинг шоҳона таоми, торт “меъмори” бўлаёт­га­нидан қувондим. Чунки, инсон севимли ишини ба­жариб туриб, уни санъат да­ражасига кўтариши мумкин экан. 

Ҳабибулланинг устози Марварид Жабборова билан суҳбатлашиб, бу борада унинг мулоҳазалари билан қизиқдим.

– Бу галги танловда шогирдим Ҳабибулла биринчи ўринни ол­ди “World Skills” халқаро тан­лови жорий йилда 5-марта ўтка­зилди. Унда ҳам та­лабаларимиз ошпаз, қандолатчи ҳамда ресторан сер­виси ходим­лари беллашувда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашди – новвойликни ўр­ганаётган Аман­гелди Ажар 2-ўрин, ресторан сер­виси бўйича Игорь Кириленко 1-ўрин, ош­паз Неъмат Ғаниев 5-ўринни эгал­лашди. Ғолиблар бир йилдан сўнг Шанхайда ўта­диган халқаро беллашувда иш­тирок этишади. Уларга омад тилаймиз.

 Газетамизни кузатиб боринг, Янги йил арафасида “Торт меъмо­ри” Ҳабибулла ўзининг муаллиф­лик рецепти асосида ўзига хос ширинлик тайёр­лаш сирини сиз­лар билан баҳам кўради.

 

Ҳабибулла 2017 йили 41-сон­­ли мактабнинг 9-син­фини тамом­лади. Ва шу йили Шимкент­даги 6-сонли коллежга ўқишга кир­ди. Бу касбни танлагани бежиз эмас. Мактабда ўқиб юр­га­нида 4 йил мобай­нида санъат мак­таби сабоқ­ларига қат­нашди. Плас­­тилиндан мўъжаз буюмлар ясаш­ни, расм чизишни ўрганди. Шу би­лан бирга болалигидан ши­ринликлар тайёрлашга ҳам ишқибоз эди. Биринчи бор се­вимли бисквитли тортини буви­сининг таваллуд кунига атаб пи­ширди. 

Ҳабибулла тайёрлаган ши­рин­лик бар­чага манзур бўл­ди. Энг му­ҳими, у ўз ишини севиб, санъат даражасида амалга оши­­ришга ҳаракат қи­ларди. Коллеж­­да қан­долат­чилик касбини эгал­лаётган қаҳрамоним ўз иши­нинг чи­накам устасига айланди. Инстаграм иж­тимоий тар­мо­ғида khabibulla_usmanov ном­ли саҳифасини очиб, ҳам­юрт­ларидан торт ҳамда пи­шириқларга буюрт­малар қа­бул қила бошлади. 

Га­пимга ишо­на­веринг, торт­ларни анча-мунча пазанда уй бекаларидан яхшироқ пишира олади. Унинг саҳи­фа­си­даги муаллифлик ишла­рини кўрсангиз, сиз ҳам бунга амин бўласиз.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-12-12, 04:36 267
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.