26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкент – маданий пойтахт мақомини олди

Белорусь Республикасининг Брест шаҳрида “Брест – МДҲ мамлакатларининг 2019 йилги маданий пойтахти” тад­­­­­бирининг ёпилиш маросими ўтди. 

Тантанада Брест шаҳри МДҲнинг 2020 йилги маданий пойтахти эстафетасини Шимкентга топширди.

Дўстлик ва ўзаро тотувликни кўзда тутган тадбирда  Шим­кент шаҳридан вакиллар иш­тирок этишди. Учинчи ме­га­полис делегациясини Шимкент шаҳ­ри ҳокимининг биринчи ўрин­босари Қайрат Нуртай бошлаб борганди.

Тадбир доирасида Шимкент шаҳар ички сиёсат ҳамда дин ишлари бошқармасининг раҳ­бари Жанар Бектаева, шунингдек, фотомухбирлар шаҳ­римизнинг сайёҳлик ҳамда та­рихий-мада­ний салоҳиятини та­ништи­ришди.

Кечада МДҲ Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жам­ғар­маси (ДГҲЖ)нинг йиғилиши ўтиб, унда Брест шаҳрида Ҳам­­дўстликнинг маданий пойтах­ти сифатида амалга оши­рил­ган ишлар сара­ланиб, нати­жалари муҳокама қилинди. ОАВ вакиллари учун махсус матбуот анжумани уюшти­рилиб, меҳмон­лар “Брест қўрғони” ме­мориал мажмуасидаги “Ман­гу олов”га гулчамбарлар қўйиш­ди.

Кечқурун Брест академик драма театрида “Брест – МДҲ элларининг 2019 йилги ма­да­ний пойтахти”нинг ёпи­лиш маросими ўтди. Бай­рам концертида МДҲ давлат­ла­ри­нинг энг яхши санъат­корла­ри иштирок этди. Халқаро “Дўст­лик дебютлари” мукофоти ла­­уре­ат­лари меҳмон сифатида так­­лиф қилинди. 

Тантанали тадбир Брест ша­ҳар ижроия қўмитаси раи­сининг делегатларни махсус қабули би­лан якунланди.

***

Шимкент маданий пойтахт но­­­­­мини олиш билан бирга қатор бай­­рамларни ни­шон­­лашни ре­жаш­­­тирган. Булар – Буюк алло­ма Абу Наср ал-Форобийнинг 1150 йил­лиги, Олтин ўрданинг 750 йил­лиги, машҳур ёзувчи Абай Қу­нан­баевнинг 175 йиллиги ҳамда ҳам­юртимиз, қозоқ вальсининг қи­роли Шамши Қалдаяқовнинг 90 йиллиги. Шунингдек, келаси йили Шимкентнинг 2200 йиллиги ҳам тўйланади. Эски шаҳардаги қурилиш босқичма-босқич амал­га оширилиб, амфитеатр ва таш­риф-маркази келаси йил март ойигача фойдаланишга топ­ши­рилади.

Бундан ташқари, “Наврўз” май­дони қошида этноовул бар­по эти­лади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-12-12, 04:45 159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.