26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Нурли ер” 2025 йилгача узайтирилда

Уйни имтиёзли асосда олиш мумкинми?

ҚР Президенти Маъмурияти жамоат қабулхонасининг Теlegramдаги саҳифасида кимлар имтиёз билан уй олиши мумкинлигини маълум қилди.

Фуқароларга имтиёз билан уй бериш бугунги кунда Қозоғистондаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Шунга биноан Аризаларни назорат қилиш бўлими “Нурли ер” уй-жой дастурининг 2025 йилгача узайтирганини маълум қилади.

“Ягона бошпана сиёсатини амалга ошириш”нинг биринчи вазифаси доирасида бошпана оммабоплиги босқичи жорий этилиб, унда аниқлик киритувчи омил аҳолининг даромади бўлади, дейилган маълумотномада.

Аризаларни назорат қилиш бўлимининг маълумотига кўра, оила аъзосига бир яшаш минимуми (29,7 минг тенге)гача даромади бор навбатда турган фуқаролар (етим болалар, 1, 2-гуруҳдаги ногиронлар, нафақадорлар ва бошқалар)га сотиб олишга бўлмайдиган ижаравий уйлари берилади.

«Бахтли оила» дастури доирасида оила ҳар бир аъзосига икки яшаш минимуми (59,4 минг тенге)га тенг даромади бор кишилар (кўпболали, тўлиқсиз ва ногирон болалари бор оилалар)нинг уй олиш имкони бор.

Оила аъзосига 3,1 яшаш минимуми (92 минг тенге) гача даромади бор навбатда турганлар (ҳарбий хизматчилар, бюджет ҳамда давлат хизматчилари) «5-20-25» дастури асосида ҳокимликларнинг кредитга бериладиган бошпаналарига даъвогар бўла олади. Даромади 3,1 яшаш минимумидан юқори фуқаролар «7-20-25» дастурида қатнаша оладилар.

Шунингдек, даромади 5 яшаш минимумидан (148,5 минг тенге) юқори кишилар учун «Бошпана-хит», «Ўрда» ҚИК, «Уй-жойқурилишжамғармабанки»нинг «Ўз уйим» бозор маҳсулотлари орқали бошланғич ва қайтарма уй олиш имкони яратилган.

«Уй олиш шаффофлигини таъминлаш ва ягона тизимли ҳисобга олиш учун уй навбатида турганларнинг ягона республика базаси жорий этилади. Мазкур база навбатда турганларга уй-жойнинг оммабоплигини билдириш учун қўлланилади. Бу давлат қўлловининг аниқлигининг ва давлат маблағини мақсадли сарфлаш самарадорлигини таъминлайди», деб таъкидлайди ҚР Президенти Маъмуриятининг жамоат қабулхонаси.

«ҚозАхборот», 2020-01-16, 02:36 164
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.