26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишсизликни бартараф этиш – бош мақсад

Энди мақсадли ижтимоий ёрдам олиш учун мурожаат қилувчилар албатта ишлашлари керак, давлат эса уларнинг фарзандларига ижтимоий пакетни кафолатлайди.

2020 йилда давлатнинг муҳтожларга ижтимоий ёрдами яна ўзгаришга учради ва уни олишни хоҳловчилар ҳужжатларини иложи борича тезроқ топширишга ҳаракат қилмоқдалар.

Туркистон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Тажибаев манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш вилоят раҳбариятининг алоҳида назоратида эканлигини таъкидлади.

Туркистон вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи А. Темирбаева берган маълумотлари асосида мавзуни кенгроқ ёритишни лозим топдик.

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб МИЁ тўловининг янги усули жорий этилди. Кўп болали оилаларга бериладиган нафақалар ва кам таъминланган оилаларга бериладиган МИЁ аниқ мақсадга сарфланиши учун муҳтожлик ва боқимандаликни ажратиб олиш муҳим бўлди.

Шу ўринда жойларда юз бераётган тушунмовчиликлар, аҳоли орасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида ушбу лойиҳага кенгроқ эътибор қаратдик. Зеро, баъзи бир ноқонуний йўллар билан МИЁ олувчилар ёки боқиманда бўлиб давлат ёрдамини олиб ўтирган фуқароларнинг меҳнатга иштиёқини ошириш, уларни иш билан таъминлаш, оила даромадини оширишни кўзлаган лойиҳанинг устуворликлари бисёр.

Давлат ёрдами 4 ёки ундан ортиқ балоғатга етмаган болалари ёки 23 ёшгача бўлган кундузги бўлимда таълим оладиган талабалари бор кўп болали оилаларга давлат нафақаси тайинлаш орқали уларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга МИЁ кўрсатиш ҳамда кам даромадли оилалар болаларига кафолатланган ижтимоий пакет беришни кўзда тутади.

Давлатнинг кам таъминланган оилалардаги болаларни кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаши – янги лойиҳа. Бундай пакет бандлик ҳамда ижтимоий дастурлар бўлимлари орқали 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга таълим муассасалари орқали берилади.

Ёши 1дан 6 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган кафолатланган ижтимоий пакет озиқ-овқат ва гигиена воситаларидан ташкил топган. Ўз навбатида озиқ-овқат пакети 1дан 3 ёшгача бўлган ҳамда 3дан 6 ёшгача бўлган болаларнинг ёшига қараб турлича бўлади. ҚР ССВ тавсияларига биноан озиқ-овқат пакети маҳсулотнинг калорияси ҳамда қувватлилиги ва боланинг ёшига қараб, улардан фойдаланиш меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган. Бу пакет МИЁ билан бирга ойига бир марта берилади.

Чунончи, 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган озиқ- овқат маҳсулотлари пакетига пастерланган 2,5 фоизли 1,95 литр сут, 180 грамм болалар печеньеси (5 ойликдан катта болаларга мўлжалланган), 700 грамм бўтқа ёрмаси, болаларга мўлжалланган 320 грамм гипоаллергик бўтқаларнинг анча турлари (5 ойликдан катта болаларга мўлжалланган), 1150 грамм болалар пюреси ҳар хили, 400 грамм маккажўхори ёрмаси, 800 грамм майдаланган сули ёрмаси киради. 3 дан 6 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган озиқ-овқат пакетига эса 2,5 фоизли 1,95 литр пастерланган сут, 800 грамм макарон, тугилган сули, 0,8 литр писта ёғи, 240 грамм гемотоген, эрталабки нонушта учун 250 грамм сут маҳсулотлари, таркибида темир, С ва В дармондориларига бой 360 грамм болалар печеньеси (5 ойликдан ошган болалар учун), 1 кг арпа ёрмаси, 1600 грамм .гречка ёрмаси, 800 грамм нўхот, 200 грамм табиий асал киради.

Мазкур озиқ-овқат пакети боланинг кундузги овқатланиш рационини таъминлашга мўлжалланмаган, уларнинг мақсади – вояга етаётган организмдаги дармондориларнинг етишмовчилиги ўрнини тўлдириш эканлигини таъкидлаш жоиз. 1дан 6 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган рўзғор буюмлари таркибига болалар креми, совун, кир совун, тиш пастаси, болалар шампуни, тиш чўткаси, кир ювиш кукуни бор. Бундай пакет  кам таъминланган оила болаларига ҳар чоракда бир марта берилади.

 6дан 18 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган кафолатли пакет эса 4 қисмдан иборат. Унга ўқув жойида бир марта овқатланиш, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш, транспортда юриш учун йўл ҳақининг 50 фоизини тўлаш киритилади. Болалар мактаб формасидан ташқари, йилига бир марта ўқув қуроллари билан таъминланади. Уларни сотиб олишга мўлжалланган сертификатларни ўқув йили арафасида, август ойида бериш режалаштирилмоқда. Ўғил болаларга мўлжалланган мактаб формаси таркибига пиджак, камзул, шим, байрам кўйлаги, кундаликдаги кўйлак, қишки мавсумда – трикотаж кийимлар киради. Қизлар учун пиджак, нимча, юбка, классик кофта. Қишки мавсумда трикотаж камзул ва сарафан берилади. Бошланғич мактаб ўқувчиларига мўлжалланган ўқув қуроллари тўпламига рюкзак, кундалик, 20 дона оддий дафтар, пенал, расм дафтари, 5 дона ручка, 10 дона оддий қалам, 15 дона дафтар жилди, пластилин, акварель бўёқлари, линейка ва ўчиргич киради. 

Ўрта синф ўқувчилари учун пакетга рюкзак, кундалик дафтар, 20 дона оддий дафтар, 10та қалин дафтар, пенал, расм дафтари, 5та ручка, 10та оддий қалам, 15та жилд, линейка ва ўчиргич киради.

Юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган тўпламда рюкзак, кундалик, 20та оддий дафтар, 10та умумий дафтар, пенал, 5та ручка, 10та оддий қалам бўлади.

Мактабларда овқатланиш белгиланган меъёрларда йўлга қўйилади. Имтиёзли йўлкирага келсак, ҚР “Транспорт ҳақида” Қонунининг 13- моддаси 7дан 15 ёшгача бўлган болаларнинг жамоат транспортида 50 фоизли имтиёз билан юришига кафолат беради.

Бундан ташқари, тиббий ёрдам, шу жумладан, стоматологик ёрдам умумий тиббий суғуртанинг кафолатланган ҳажми бўйича 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун бепул.

Янгиланган МИЁга аризаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 1 январидан бошланди. Бунинг учун фуқаролар яшаш жойидаги бандлик марказларига мурожаат қилишлари лозим.

Кам таъминланган оилаларнинг ҳужжатлари ахборий тизимга киритилиб, бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимларига тавсия қилинади. Улар болаларнинг рўйхатини тузиб, кафолатланган ижтимоий пакетни етказувчига тақдим этилади. Сўнг етказувчи аризада кўрсатилган телефонга СМС орқали хабар юбориб, кам таъминланган оиланинг 1дан 6 ёшгача бўлган ҳар бир аъзосига тегишли пакетларни “Қазпошта” орқали жўнатади.

Умуман олганда, вилоят бўйича 157 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларнинг болаларини 11,2 млрд. тенге ҳажмида кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш режалаштирилмоқда. 

Ш. УСМОНОВА, 2020-01-20, 21:36 147
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.