26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Улиғбек Есдаулет – ''Мартабали шеърият минбари'' меҳмони

Шимкент шаҳридаги «Ўтрор» кутубхонасида таниқли шоир, моҳир журналист, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улиқбек Есдаулет билан ижодий учрашув ўтди. «Мартабали шеърият минбари» деб номланган адабий тадбирни Халқаро «Алаш» мукофоти соҳиби, шоир Нармахан Бегалиули олиб борди. 

У жорий йилда улуғ мутаффаккирлар Абу Наср ал Форобий ва Абай Қунанбаевнинг 1150 ва 175 йиллик юбилейлари нишонланишини эслатди. 

– Бу борада Шимкент шаҳрида бирмунча ишлар амалга оширилди, – деди у. – Мана, бугун «Жеңiс» истироҳат боғида «Шеърият ҳиёбони» очилиб, унда У. Есдаулет иштирок этди. Энди ҳар жумада бу жойда Қозоғистоннинг турли бурчакларидан келган атоқли шоирлар шеърларини ўқишади, мушоиралар уюштирилади...

Дастлабки табрик сўзи Шимкент шаҳри ҳокимига берилди. У Элбоши Н. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича республиканинг учинчи мегаполисида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Ҳоким Қозоғистон Давлат мукофоти совриндори У. Есдаулет билан учрашувнинг  маънавият соҳасида режаланган муҳим тадбирлардан бири эканини таъкидлаб, меҳмоннинг кифтига зарбоф тўн ёпди.

Шундан сўнг У. Есдаулет ижоди ҳақида ёзувчи ва шоирлар – Халқаро «Алаш» мукофоти соҳиблари – М. Байғут ҳамда Х. Есенқара қизи, шунингдек, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика универстети доценти А. Жаппарқулова ва «Шымкент келбетi» газетаси бош муҳаррири Б. Тайжан сўзладилар. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номидан ташриф буюрган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Озода Бекмуродова У. Есдаулет ижоди хақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, «Қарағай» китобига кирган шеърларга юксак баҳо берди. Меҳмон мазкур тўпламнинг икки қардош ва қондош халқлар адабий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб, «Гулдор гилам» шеърини ўқиб берди ҳамда муаллифга гулдаста армуғон қилди.

Учрашув давомида қозоғистонлик ўзбек ижодкорлари – А. Пратов, С. Акромов, 

З. Мўминжонов, У. Каримова, Д. Сайфуллаев, С. Камолова, М. Шодиматова, Б. Муталов таржималари асосида Тошкент шаҳридаги «Наврўз» нашриётида чоп этилган «Қарағай» китобининг тақдимоти ўтди. Китобнинг рамзий тасмасини кирқиш шарафи Шимкент шаҳри ҳокими, шоирлар 

Х. Есанқара қизи ва А. Пратовга насиб этди.

Сўнг сўз навбати У. Есдаулетга берилиб, у шаҳар раҳбариятига адабиёт вакиллари, шу жумладан, шоирларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор учун миннатдорчилик изҳор этди. Шоир «Ижодкор» адабий бирлашмаси ташаббуси билан нашр этилган «Қарағай» китобининг назм ихлосмандларига манзур бўлишига ишонч билдириб, шахсий ижодидан янги намуналар ўқиб берди. 

Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамиятининг раиси И. Ҳошимжонов У. Есдаулетнинг қозоқ-ўзбек адабий алоқаларини мустаҳкамлашдаги хизматини таъкидлаб, шоирнинг кўксига «Дўстлик» кўкрак нишонини тақди. «Жанубий Қозоғистон» газетаси директор-бош муҳаррири А. Сотволдиев ва А. Пратов шоирнинг кифтига тўн ёпиб, совға-саломлар тақдим этишди.

Тадбирда Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Қ. Шўйинбаев Абайнинг «Кўзимнинг қораси» қўшиғини ижро этди. ЖҚДПУ талабалари, шаҳардаги 65-сонли гимназия ўқувчилари шоирнинг шеърларини ёддан ўқишди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2020-01-23, 03:36 135
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.