26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Fамхўрликни кўзлаган дастур

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев топшириғига биноан янги дастур пайдо бўлди. Буни вилоят ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилди.

“Ғамхўрлик” минтақавий дастури ҳудудда яшаётган ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бўлади. У давлат ёрдамидан ташқари алоҳида амалга оширилади. Турмуш қийинчиликларига дучор бўлган оилаларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш орқали, уларнинг қашшоқлик доирасидан чиқишига имконият яратилади. Улар билан туман, шаҳар ҳокимлари бевосита иш олиб боришади.

Эҳтиёжманд фуқароларга маҳаллий бюджетдан мамлакатимизда белгиланган яшаш минимуми ҳажмидаги маблағ ажратилиб, оиласининг меҳнатга лаёқатли аъзоси ишга жалб этилади. Уларни аниқлаш учун махсус комиссия ташкил этилади. Унинг таркибига қишлоқ оқсоқоллари ва маҳаллий фаоллар ҳам киради. Мазкур тадбирда ҳомийлар ҳам қатнашади. Мажлисда вилоят раҳбари кўмакка муҳтож кишиларни аниқлаб, бундай оилалар билан шахсан учрашишини таъкидлади.

Мажлисда “Педагог мақоми тўғрисидаги” Қонун лойиҳаси, вилоятнинг таълим соҳасидаги қатор масалалари муҳокама қилинди. Минтақада 8та туманда истеъдодли болаларга мўлжалланган мактаблар очиш масаласи ҳал этилмоқда. 5та коллеж “Ёш мутахассис” лойиҳасига киритилиб, уларни асосий ўқув қуроллари билан таъминлашга республика бюджети ҳисобидан 1,6 млрд. тенге маблағ ажратилган. 3та коллеж ишонч бошқарувига беради. Мактаб ўқувчилари сони йил сайин 20 мингга ортиб бормоқда. Шунга биноан қатор туманларда янги таълим масканларини қуриш масаласи долзарб. Шунингдек, мактабларда қўшимча билим бериш мақсадида спорт тўгараклари ва “Ўқувчилар саройи”лари очилади. 

Минтақа раҳбари барча туманларнинг ҳокимларига таълим соҳасига эътибор бериб, муҳим масалаларни ечишни топширди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-01-23, 03:48 157
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.