26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро аэропорт жорий йилда топширилади

Туркистон шаҳридан 16 чақирим масофада жойлашган Чоға аҳоли манзилида Туркиянинг “YDA Group” компанияси халқаро аэропорт қурилишини олиб бормоқда. 

Ҳозир бу ерда 302 қурувчи ва 102та махсус техника ишламоқда, аэропорт терминалининг пойдевори турғазилиб, учиш-қўниш йўлагига керакли қум-шағал аралашмасининг биринчи қавати ётқизилмоқда. Шунингдек, рулдаги ва перрондаги ишлар тугатилмоқда.

Аэропорт жами 900 гектар майдонни ишғол этади. Унда терминал, учиш-қўниш йўлаги ва бошқа иншоотларни қуриш режалаштирилган. Аэропортни 2020 йилнинг охирига қадар фойдаланишга бериш кўзланган. “YDA Group” компанияси бошқаруви раиси Арслон Ҳусайннинг айтишича, Туркистон халқаро аэропорти халқаро андазага мувофиқ ва замонавий қурилиш технологияси асосида қурилмоқда. Терминал йилига 3 млн.га яқин йўловчига хизмат кўрсатади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Туркистон шаҳрида қурилаётган аэропортга олиб борадиган транспорт йўлининг умумий узунлиги – 16,3 чақирим. Бу йўлни созлашни ҳам жорий йилнинг охирига қадар тугатиш кўзланмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-01-25, 02:46 112
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.