26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Изчил ислоҳотлар самараси

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида ҚР Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси ўтди.

Унда Ҳукумат мамлакатимизнинг 2019 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоб берди.

Шунингдек мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича Давлат раҳбари берган топшириқларнинг ижроси муҳокама қилинди.

Бош вазир Асқар Мамин Давлат раҳбарининг ўтган йил ёзда ўтган Ҳукумат мажлисида соҳа раҳбарларига берган топшириқлари ижросига тўхталди.

– 2020 йили Ҳукумат инвестицияларни жалб этиш, самарадорлиги юқори иш ўринларини ташкил этиш, инфратузилмани ривожлантириш, экспортга йўналтирилган индустрлаштириш, ёнилғи-энергетика ҳамда агросаноат мажмуалари, шунингдек, иқтисодиётни рақамлаштиришни кўзлайдиган еттита стратегик йўналиш бўйича ишларни давом эттиради.

Инвестициявий фаолиятни жонлантириш учун Ҳукумат 44 трлн. тенгени икки мингдан зиёд (2033) лойиҳадан жамлантирди.

Сармоя тортиш учун қайта ишлаш саноати, ёнилғи-энергетика ҳамда агросаноат мажмуалари, туризм, соғликни сақлаш, транспорт ҳамда логистика ва бошқа соҳалар улкан салоҳиятга эга. Уларнинг ҳар бири учун сармоя жалб этиш бўйича аниқ мақсадли индикаторлар белгиланган.

Сармоя тортиш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши доирасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мамлакатдаги бизнес муҳитни такомиллаштиришнинг амалий масалалари изчил ҳал этилади.

Ҳукумат фаолияти муҳим устуворликларидан бири натижали иш жойларини ташкил этиш ҳисобланади.

2020 йили иқтисодиётнинг барча соҳаларида 430 минг янги иш ўрини очилади. 

Асосий манбалар хизмат кўрсатиш соҳаси, биринчи галда, бу туризм, савдо ва қурилиш, шунингдек, аниқ шўъба соҳалари, шу жумладан, қайта ишлаш саноати ва АСМ ҳисобланади, – деди А. Мамин. – Меҳнат бозори барқарор. Ишсизлик даражаси 4,8 фоизни ташкил этади. Шунингдек, 423 мингдан зиёд янги иш жойлари ташкил этилди. Шундан 280 мингга яқини доимий иш ўринлари. Трансфертларни ҳисобга олмаганда давлат бюджети даромадлари 9 трлн. 688 млрд. тенге этиб ёки 101,2 фоизга бажарилди. 

Ҳукумат раҳбарининг айтишича, асосий капиталга сармоя 8,5 фоизга, хусусий сармоя 9,5 фоизга ўсган.

Халқнинг асосий даромади 5,5 фоизга ўсди. 2019 йили 2,7 млн. кишининг маоши ошди. Бунга энг қуйи маош миқдорини ошириш чораси асос бўлди, – деди А. Мамин.

Akorda.kz, 2020-01-25, 02:53 109
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.