26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам ҳар соҳада илғор

Оқсувкент қишлоғидаги Қ. Жандарбеков номли Маданият уйида Сайрам тумани ҳокими У. Садибеков 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йили режалар ҳақида ҳисобот берди.

Йиғилишда ҚР Президенти Маъмуриятининг давлат инспектори С. Қўжаниязов, Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари У. Тажибаев, туман маслаҳати депутатлари, тегишли органлар ходимлари, фахрийлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Бирлиги ярашган эл барқарор бўлади,  халқи­­мизнинг тинч-тотув ҳаёт кечириб, келажак учун бирлашиб меҳнат қилиши эгамен элимизнинг асосий бойлиги”, дея  маърузасини бошлаган туман ҳокими Уласбек Садибеков ўтган йили бажарилган ишларга тўхталди.

Туман иқтисодиётига куч-қувват берадиган саноат соҳасида 2019 йили қиймати 2,0 млрд. тенгелик 6та сармоявий лойиҳа амалга оширилиб, 166та иш ўрини очилган.  “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида 450,0 млн. тенгелик 10та лойиҳага, “Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастури доирасида 13та лойиҳага 1,8 млрд. тенге кўламида кўмак кўрсатилган.

Ижтимоий соҳадаги “Бастау бизнес” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик асосларига 510 одам ўқитилиб, уларнинг 260 нафари кичик насия олган ўз ишини очган. Вилоят бюджетидан 1,8 млрд. тенге ажратилиб, Оқсувкент қишлоғида бир сменада 500 кишини қабул қиладиган шифохона ва тиббий тез ёрдам бекати қурилмоқда, жорий йилнинг биринчи чорагида улар фойдаланишга берилади.

Туман аҳолисининг 31,5 фоизи турли спорт турлари билан шуғулланади. Муҳим масалалардан бирига айланган ичимли сув таъминоти жорий йилда 100 фоизга ҳал қилинади.

2020 йил “JiaHond Biological Technology Co Ltg” МЧБ ўсимлик ёғини ишлаб чиқарадиган завод – 40, “Буюк Ипак йўли ЛТД” МЧБ “Жунни қайта ишлаш” цехи – 12, “АЙҚАН” МЧБ сут ва қатиқ  кукунини ишлаб чиқарадиган заводи жорий йилда 70та янги иш ўрини очиб, ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришни режалаштирган.

Туман миқёсида янгидан 100 гектар интенсив боғ (“DALA FRUCT.kz” “Food production LTD”  МЧБ) барпо этилади, “Нурым Групп” МЧБ мол бўрдоқилаш майдонини кенгайтириб, 15 минг бошга етказишни, 11 гектарда саноат иссиқхона мажмуаси ишга туширилиб, йил охиригача қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмини 82,0 млрд. тенгега етказиш кўзда тутилган. 

Туман ҳокими маърузаси сўнгида ечимини кутаётган баъзи масалаларга ҳам тўхталиб, қиш­­лоқларда йўл, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, маиший хизмат турларини кўпайтириш, аҳоли маънавияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш зарурлигини таъкидлади ва ҳаммани ўз уйи остонасидан бошлаб, атроф-муҳитни озода тутиш ва ободонлаштиришда фаоллик кўрсатишга чақирди.

Ҳоким ҳисоботидан сўнг залдаги фуқаролардан тушган турли  саволларга У. Садибеков ҳамда тегишли соҳалар раҳбарлари  жавоб беришди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2020-02-13, 04:42 371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.