26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев 2019 йил якуни бўйича ҳисобот берди

Туркистондаги ХҚТУ маданият саройида ўтган ҳисобот йи­­­­ғилишини вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев очди. Тадбирда ҚР Президенти маъмурияти масъул вакили Серик Қўжаниязов иштирок этди. Маданият саройида ёзма мурожаатлар учун махсус қутилар ўрнатилди. 

Саволлар залдаги микрофонлар ҳамда онлайн тартибда вилоят туман ва шаҳарлари турғунлари орқали берилиши учун барча шароитлар яратилди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Минтақанинг турли жабҳаларда эришган натижаларига батафсил тўхталди. 

– Туркистон вилоятида 2 млн. га яқин аҳоли яшайди. Туман, шаҳар, қишлоқлардан вилоят ҳокимлигига  жами 4134та ариза ва таклифлар келган. Шунингдек, вилоят ҳокимлигида жами 809 нафар фуқаро турли масалалар бўйича қабулланди. Вилоятнинг тараққиёт суръати яхши. Йил бошида 561 млрд тенге этиб бел­гиланган бюджет бир йилда 217 млрд.га ўсди. 

2019 йил 24 июнда Арис шаҳ­­­рида рўй берган техноген ҳа­локат туфайли катта қийин­чи­ликларга дучор бўлдик. Элбоши Н. Назарбаев, Президентимиз Қ. Тўқаевларга доимий ғамхўрлик учун вилоят аҳли номидан та­шаккур айтаман. Арис шаҳ­ридаги фожиа халқимизнинг бирлигини, жипслигини кўрсатди. 7634та уй аслига келтирилди. 68 иншоот янгидан бунёд этилди. 

Вилоятнинг ижтимоий соҳасига 82 млрд. тенге сарфланиб, 96 минг киши қамралди. 

Манзилли ижтимоий ёрдам йўналишида аҳолига 70 млрд тенге берилди. Ўрта ҳисобда ҳар оила 120 минг тенгедан ёрдам пули олди.

Туркистон вилоятида 142 мингта кичик ва ўрта бизнес субъекти рўйхатга олинган. Уларда 700 минг одам меҳнат қи­лади. Бу борада биз республика бўйича Алмати шаҳридан кейин иккинчи ўринни эгалладик. Махсус иқтисодий ҳудуд учун 300 гектар ер ажратилди. Биз Шимкент ме­гаполисидан ажралганимиздан сўнг индустрия соҳаси кескин пасайганлигини таъкидлаш жоиз. Энергия тақчиллиги мавжуд – истеъмолдаги барча қувват ман­баларининг 10 фоизигина ўзи­мизда ишлаб чиқарилади. Қиш­лоқ хўжалигида энг йирик лойиҳа – 500 гектар майдонда жойлашадиган иссиқхонани бунёд этишга киришдик. Унга 450 млрд тенге сармоя жалб этилади. Жами 10 минг киши доимий иш билан таъминланади. Жорий йилда даст­лабки 50 гектарини ишга туши­рамиз. 

Ўрдабоши туманида нефт­ни қайта ишлаш заводи қурил­моқда. Қишлоқ хўжалиги соҳаси маҳсулотлари бўйича экспортимиз ўтган йили 213,5 млн. долларни ташкил этди. Қишлоқ хўжалигида 826 минг гектар майдонда деҳ­қончилик қилинди. Қишлоқ хў­жалиги маҳсулотларини кў­пай­тириш учун ердан йи­лига 2-3 марта ҳосил олиш усул­­ларини тавсия этмоқдамиз. Исроил технологияси бўйича ви­лоя­ти­мизда суғорилмайдиган ҳудуд­да – 130 гектар майдонда тарвуз етиштирилди. Исроил­ликлар меҳнати эвазига 27 тонна уруғ олишди. Бу неъмат уларда қадр­ланар экан. Бу йил шу усулда 500 гектар майдонда деҳқончилик қилиш ниятимиз бор. 

Туркистондаги «Ақ жол» фир­­маси билан ҳамкорликда «Тур­­­­кистон АГРО XXI» қўшма корхонасини бунёд этдик. Унда 125 хусусий хўжалик жами 1000 гектар майдони билан бир­­­лаш­ган. Кейинги бос­қичда 1200 бош қорамолга мўл­жал­ланган йирик сутчилик фермасини ишга туширамиз. 5000 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш усули билан маҳсулот етиш­тирилади. Туячиликни жадал ривожлантиришимиз керак. Тур­кистондаги туя сутидан кукун тай­ёрлайдиган корхона 100 тонна қувватга мўлжаллангани ҳолда 1,5 тонна маҳсулот чи­­қармоқда. 4 000 бош оналик туя харид қилиш учун кредит берилади. Қишлоқ хўжалигида сув тақчиллигини инобатга олган ҳолда 145 чақирим келадиган Арис-Туркистон каналининг ўза­нини тўлиқ бетонлаш ишлари давом эттирилади. Чўчқакўл ҳавзасида 500 млн. куб метр сув йиғиладиган омбор, Кентовда «Кенсай-Қўшқўрғон-2» сув омбори қурилади. 

78та аҳоли манзилида газ қувурлари ёт­қизилиб, ишлар ту­галланди, лекин газ йўқлиги са­бабли хона­донларга “зангори олов” етиб бормади. Мен бу борада Давлат раҳбарига му­рожаат этгач, 60та аҳоли ман­зилига табиий газ берила бош­лади. Туркистон шаҳридаги кў­чалар узунлиги 845 чақирим. Яъни, кўчаларнинг 20 фоизигина асфалтланган. 2020 йили бу кўрсаткични 50 фоизга етказамиз. Кўкаламзорлаштириш, яшил бел­боғ дастури бўйича 7700 гектар майдонга кўчат ўтқазилади. 

Соғликни сақлаш соҳасида 2021 йили 630 ўринли шифохона ишга туширилади. Бу муассаса ўз соҳасида тенгсиз бўлиб энг за­монавий жиҳозлар билан таъминланади. 

Туризм бўйича Туркистон шаҳ­рини 2019 йили 1,5 млн турист-зиёратчилар келиб кўришган бўлса, бу кўрсаткични 2025 йили 5 млн.га қадар етказишимиз керак. Меҳмонхоналар қурилиши жадал юритилмоқда. Биз учун энг мақбули – Самарқанд, Тошкент, Урганч зиёрат шаҳарлари таж­­рибаси мисолида 30-40 ўринли меҳмонхоналар қуришдир, – де­ди Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев ўз маърузасида. 

Вилоят ҳокими ҳисоботи юза­сидан мулоҳазасини баён этиш учун минбарга ёзувчи, Алаш мукофоти лауреати Мархабат Байғут кўтарилди. 

– Ўмирзақ Шўкеев кам гапи­риб, кўп ишлайдиган раҳбар. Маърузасидан кўр­дингиз, Рес­публикада кўп соҳаларда би­ринчи, иккинчи, учинчи ўрин­ларни эгаллаган Туркистон ви­лояти. Шу ютуқлар кўпайсин. Тараққиётга тўсқинлик қилувчилар Аҳмад Яссавий даврида ҳам бўлган. Яссавий уларни сабр, муроса ва билими билан тар­бия­лаган. Кечаги Қўрдайдаги воқеалар бизга аччиқ сабоқ бўлди. Ассамблея ишини жонлантириш, ҳамма вақт йиғилишларда бир хил таниш чеҳралар иштирок этиши, қамраб олиш даражаси пастлиги, ёшлар билан кўпроқ ишлаш, уларни ватанпарварлик, бир-бирига қадр, иймон руҳида тарбиялаш олдимиздаги ва­зифадир. Вилоят ҳокимининг ҳисоботини қониқарли деб ба­ҳолайман ҳамда бугунги ай­тилган режаларни тўлиқ амалга оширишида муваффақият ти­лайман. 

Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азретбергенов ўз нутқини Амир Темур, Абилайхан каби тарихий шахсларнинг бунёдкорлик ишларига тўхталиб, 2020 йили ҳам халқ Аҳмад Яс­савий мақбарасини қурдирган Амир Темур, Туркистонни вилоят қилиб гуллатган Нурсултан На­зарбаев деб фахрланади, деди. 

Залдаги микрофонлардан биринчи бўлиб Қазиғурт тума­нидан Ербўлат Дайрабаев мак­­­­­­таб қурилиши масаласини кў­тарди. 

Жавоб: 68 мактаб қурилиши давом этмоқда. Уларнинг 26таси 2019 йили ишга туширилди. Аҳоли демографияси бизда юқори. Ҳар йили 20 минг одамга кўпаяди. Бу эса яна шунча мактаб қуриш керак демакдир. 

Жетисай туманидан Ўспан Асанов пахта баҳоси, субсидия масаласини кўтарди. 

Жавоб: Ўтган йили пахта нархи паст бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазири билан бирга бу борада ҳамкорликда ишлаб, нархни им­кон борича кўтардик. 12 млрд. тенге субсидия берилди. Бу маб­лағ жорий йилда кўпаяди. Пар­ламентга шу масала қўйилган. 

Кентов шаҳридан Маржан Кривенцова кўп қаватли уй­лар­нинг иситиш тизими ва янги уйлар қурилиши масаласини қўйди. 

Жавоб: Кентов шаҳри бўйича эски ТЭЦни таъмирлаш учун 40 млрд. тенге зарур экан. Ҳар бир уйга алоҳида буғ қозонини ўрнатиш эса 9 млрд тенге бўлади. Ҳозир тажриба сифатида Кентовда бу нарса синаб кўрилди. Натижаси яхши. Янги уйлар қурилиши давом этади ва кўпаяди. Кентов шаҳри вилоят маркази Туркистон шаҳри билан бирга ривожланади. 

Келес туманидан Лесбек Нур­таев туман марказидаги транспорт тиқилинчи ҳақида мурожаат этди. 

Жавоб: Бу муаммо мавжуд. Ҳар бир туманга ўтган йили қўшимча 1 млрд. тенге маблағ ажратилганида Келесга ана шу муаммолар ечими учун 2 млрд. берилган. Бу масала эътиборимизда ва назоратимизда. 

Шунингдек, онлайн тартибида Сайрам туманидан Кўксаёқ – Ақсу йўли бўйича савол берилди. Сайрам туманидан Амангелди Қабилбеков инвестиция маб­лағлари бўйича, Мақтаарал ту­манидан Сейидкарим Мелде­ханов, Чордара туманидан Даурен Мусилманқуловлар ҳам турли мавзулар бўйича саволлар бериб, уларга батафсил жавоб олдилар.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Естай­­­­­­­­­улининг ҳисоботи бир овоздан қониқарли деб баҳоланди.  

Ш. МАДАЛИЕВ, 2020-02-15, 05:42 507
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.