26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истеъдод, маҳорат ва шижоат уйғунлиги

Буюк аллома Абу Наср ал-Форобийнинг 1150 йиллиги, шоир, мутафаккир Абай Қунанбайулининг 175 йиллиги ва “Grand MALIKA” қандолат маҳсулотлари” МЧБнинг 10 йиллиги муносабати билан Nur Otan партияси Қаратау туман бўлими ва Ўринбой Урайимжонов раҳбарлик қилаётган “Grand MALIKA” ташаббуси билан Сайрамдаги 12-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳудуддаги мактаблар орасида волейболдан турнир уюштирилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири А. Сотволдиев, Nur Otan партияси Исфижоб бошланғич ташкилоти раиси Т. Нишонбоев, “Устаз жолы” жамоат бирлашмаси раисаси У. Исабаева, Сайрам даҳаси фахрийлар кенгаши раиси Ш. Раҳметов, 

З. Ҳусанов номидаги 110-сонли мактаб директори Х. Йўлдошевлар саховатпеша тадбиркорга эзгу тилакларини билдириб, жамоаларга муваффақият тилашди. 

Улжан Исабаева Акбарали Ураимжоновни “Құрметті ардагер” ордени, қатор ижтимоий лойиҳалар ҳомийси Ўринбой Ураимжоновни эса “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Спорт” медаллари билан тақдирлади. Мусобақа меҳмонлари – боксдан бир неча карра Осиё чемпиони, Қозоғистон чемпиони Биржан Жақипов, Ўрдабоши тумани миллий спорт ўйинлари ҳамжамияти раиси Нуртас Ахметовлар ҳам минтақада спортнинг ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган Ў. Ураимжоновга яхши ниятларини билдиришди. 

Тортишувларга бой мусобақа якунида З. Ҳусанов номидаги мактаб жамоаси – учинчи, Е. Юсупов номли мактаб жамоаси – иккинчи, барча рақибларини доғда қолдирган ал-Форобий номидаги мактаб жамоаси эса биринчи ўринни эгаллади. 

Дилшод Исаметов (ал-Форобий) – “Энг яхши ўйинчи”, Шорустам Сидиқов (71-сонли мактаб), Шорасул Сидиқов (Ю. Сарёмий) – “Энг яхши ҳужумчи”, Баҳром Тўлахўжаев (З. Ҳусанов) – “Энг фойдали ўйинчи”, Темур Эргашев (Е. Юсупов) – “Энг яхши тўп узатувчи” номинацияларини қўлга киритишди. 

Ҳар қандай спорт мусобақаси тортишувларга бой, муросасиз ўтиши маълум. Жамшид Пўлатов бошчилигидаги ҳакамлар – Зиёбек Ҳусанов, Ғолиб Ҳайитметов ва Мурод Комилвоевлар ўйинларнинг ҳаққоний ва адолатли ўтишига ҳаракат қилишди.

Турнир якунида барча ғолиб ва совриндор жамоалар кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2020-02-20, 03:47 194
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.