26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик ўқувчилар – пешқадам

Республика илмий лойиҳалар танловида Туркистон вилояти ўқувчилари кучли учликдан жой эгаллади. Билимлар беллашувида вилоятимиздан 46 ўқувчи қатнашиб, 22 нафари совриндор бўлди. Алматилик ўқувчилар биринчи, павлодарликлар эса иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Умумий таълим фанлари бўйича республика илмий лойиҳалар танлови Алмати шаҳридаги Ал-Форобий номли Қозоқ Миллий университетида минг нафарга яқин ўқувчи иштирокида ўтди. 

Ёш иқтидор эгаларининг билими тарозига солинган мусобақада Туркистон вилояти ўқувчилари 3та олтин, 7та кумуш, 12та бронза медалга эгалик қилишди. Илмий лойиҳа якуни бўйича Жетисай туманидаги “Дарын” их­тисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқув­чилари – Бўлат Маханбетов ва Даниял Турсимурат ҳамда Сариоғоч туманидаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 10-синф ўқувчиси Бағила Анарбек олтин медаль соҳиблари бўлишди.

Кумуш медалларни Кентов шаҳридаги ихтисос­лаштирилган “Дарын” мактаб-интернати тар­­­­­­бияланув­чилари ютиб олишди. Шунингдек, Кентов шаҳри­даги “Чўрноқ” умумий ўрта мак­таби, Қа­зиғурт туманидан ихти­сос­лаш­тирилган физика-математика мактаб-интер­нати ва Туркистон шаҳридаги Н. Ўндасинов номли ихти­сослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари бронза медали билан тақдирланди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-20, 03:53 140
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.