26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Fамхўрликнинг яна бир кўриниши

Бола парвариши учун нафақа тўлаш муддатини 3 йилга узайтириш кўрилмоқда

Буни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди. 

«Ҳар йили юртимизда 400 мингга яқин чақалоқ туғилади. Она ва болани қўллаб-қувватлаш учун нафақаларнинг бир қанча тури мавжуд. 2019 йилда бюджетдан 78 млрд тенге, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта жамғармасидан 167 млрд. тенге ажратилди. 2020 йилда бюджетдан 84 млрд. ва МИТСдан 187 млрд. тенге ажратилади», – деди вазир. У, шунингдек, бола парвариши сабабли таътилда бўлган оналарнинг пенсия бадалларига субсидия берилишини ҳам маълум қилди. Шу мақсадда 2019 йилда 5 млрд. тенге ажратилган бўлса, 2020 йилда 6 млрд. тенге ажратиш кўзда тутилган.

 «Алтын алқа», «Күміс алқа» нишонлари билан тақдирланган, «Қаҳрамон она» унвони берилган 235 минг кўп фарзандли оналарга махсус нафақалар берилади. Имконияти чекланган болалар, болалигидан биринчи гуруҳ ногиронларини парвариш қилувчи жами 99 минг одамга ойлик нафақалар берилмоқда.

 – Бугун биз бола парвариши учун нафақа тўлаш муддатини 3 йилга узайтириш масаласини кўтариб чиқмоқдамиз. У муҳокама қилинмоқда. 1,5 ёки 3 йилга узайтириш масалалари кўрилмоқда. Бундан ташқари, кам таъминланган оилалардаги мактабга бормайдиган ногирон болаларга кафолатли ижтимоий пакетни уйига етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилмоқда, – деди Биржан Нуримбетов.

ҚозАхборот, 2020-02-20, 03:56 214
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.