26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш зарур

Туризмнинг муҳим соҳаларидан бир қисми бўлиб ҳисобланадиган меҳмонхона бозорининг бу­гунги аҳволи танқид остига олинди. Бу ҳақда Тур­кистон вилояти ҳокими ўринбосари Мейиржан Мирзалиев иштирокида ўтган мажлисда маълум қилинди.

“Turkistan Tourism Center” сайёҳлик ахборий маркази ходимлари ташаббуси билан ўтган мажлисда минтақадаги дам олиш масканлари ва меҳ­монхона таъсисчилари, тадбиркорлар палатасининг вакиллари ва туман, шаҳар ҳокимликлари бўлим раҳ­барлари иштирок этишди. 

Кўҳна шаҳарда ҳозир 40га  яқин меҳмонхона хизмат кўр­сатмоқда. Ижара баҳоси 15-45 минг тенге оралиғида. Наврўз байрами арафасида минглаб меҳмон келиши кутил­моқда. Мажлисда ушбу меҳ­монхоналар аҳволи ва хизмат сифати тан­қидга учради.

Иқтисод тараққиётида зал­ворли ҳиссаси бор соҳа рақо­батбардош бўлиши лозим. Де­мак, меҳмоннавозлик билан эҳтиром кўрсатиб, маданий  хиз­мат кўрсатиш, овқатланиш,  шах­сий хавфсизлик ва озо­да­лик, соғликни сақлаш каби дастлабки заруратлари тўлиқ таъминланган икки ва уч юл­дузли меҳмонхона соҳасини та­ко­миллаштириш лозим, дейди му­тахассислар. Шу мақсадда ёш­лар ишга жалб этилиб, талаб ку­чайтирилади.

– Бугунги кунда давлат то­монидан меҳмонхона биз­не­сини тараққий этти­ришга барча қўлловлар кўрса­тил­­моқда. Ик­кита кичик мо­лия таш­кило­ти ва “Оддий буюмлар иқ­ти­содиёти” дастури до­и­ра­си­да имтиёзли кредит берил­моқда. Шунинг доирасида ўзла­рин­гизга маълумки, “Rixos” меҳ­монхонаси қурилиб, июль ойида фойдаланишга бери­лиши кутилмоқда. Номи жа­ҳон даражасида брендга ай­ланган мажмуанинг очилиши саёҳатчиларга меҳмонхона биз­несининг бугунги замонавий тараққиёт даражасини кўрса­тади. Сизлар ҳам рақо­батбар­дош бўлишингиз керак, – деди Тур­кистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мир­залиев.

Мажлисда вилоят туман­ла­ридан ташриф буюрган тад­бир­корлар бизнесни ри­вож­лан­тиришдаги  долзарб маса­лалар хусусида ўртоқ­лашдилар. Улар – насия олиш, даволаш хизматини ривож­лантириш, меҳмонларни сайёҳлик нуқта­ларига ташиш хизматини тар­тибга солиш. 

Вилоят бўйича ҳозир 1668та меҳмонхона, 51та даволаш-соғ­ломлаштириш маскани ва 60та дам олиш уйлари хизмат кўрсатмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-22, 03:25 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.