26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2025 йилгача 800та янги мактаб қурилади

Юртимизда 2025 йилгача 800та янги мактаб қурилади. Буни Ҳукумат мажлисида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди.

– Яна бир муҳим йўналишлардан бири – инфратузилмалар масаласи. Ҳозирги тахминларга кўра, 2025 йилга бориб мактабларда ўрин тақчиллиги 500 минг ўқувчини ташкил қилади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун мактаблар давлат ва хусусий корхоналар томонидан қурилади. Жами 650 мингдан зиёд қўшимча ўринга эга бўладиган 800та янги мактаб қурилиши кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда давлат бюджетидан ва хусусий сармояларни жалб қилган ҳолда 876 млрд. тенге маблағ ажратилади. Бу 3 сменали мактаблар ва ўрин тақчиллиги муаммосини ҳал қилади, шунингдек авария ҳолатидаги мактаблар сони ҳам камаяди, – деди Қозоғистонда таълим ва фанни ривожлантиришнинг 2025 йилгача бўлган даврига мўлжалланган давлат дастурини таништирган Асхат Аймағамбетов.

 Вазирнинг айтишича, қишлоқ мактабларини қўллаб-қувватлаш учун «Овул – эл бешиги» дастури орқали таянч мактаблар учун 114та интернат қуришга 53 млрд. тенге ажратиш режалаштирилган. 

– Бугунги кунда юртимизда 1879та мактабда умуман спорт зали йўқ. Муаммони бартараф қилиш учун 724та спорт залини қуришга 80 млрд. тенге бўлинади. Янги дастур доирасида барча мактабларни физика, химия, биология фан кабинетлари билан таъминлаш учун 100 млрд тенге, кабинетларнинг компьютер билан таъминланишини 100 фоизга етказиш учун 50 млрд. тенге ажратилмоқда. Ушбу муаммоларнинг йиллар давомида ўз ечимини топмай келганлигини таъкидламоқчиман, боз устига бу таълим соҳаси учун катта янгиликдир, – деди Таълим ва фан вазири.

ҚозАхборот, 2020-02-22, 03:33 205
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.