26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. ШЎКЕЕВ: ''Чордара Тараққиётига ҳисса қўшамиз''

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Чордара шаҳридаги тўкис таъмирдан ўтган кўп қаватли уйларнинг эгалари билан учрашди ва йиғилганларга тумандаги қатор масалаларнинг моҳиятини кенгроқ тушунтириб берди.

“Уй-жой жамғармасини янгилаш” дастури доирасида кондоминимум қурилиб, бирдай янгиланган уйларнинг ҳозирги ҳолати фуқароларга маъқул бўлган.

Минтақа раҳбари Чордара туманига хизмат сафари чоғида Ақберди аҳоли манзилидаги ГРС-18 газ тақсимлаш станциясида бўлди. Бугунги кунда туман аҳолисининг тенг ярми газ билан таъминланган. Келгуси 4 йилда яна 16 аҳоли манзилига зангори олов етказилиб, Чордара тумани 96,8 фоиз табиий гази билан таъминланади.

Ўмирзақ Естайули тумандаги қатор саноат корхоналарини оралаб, янги лойиҳалар билан танишди. Европа бозорига балиқ экспорт қилиш йўлини топган заводда бўлиб, қалдирғоч корхонанинг режалари билан танишди. Корхона музлатилган сазан ва кўксерке балиғини Германия, Дания, Литва ва Россияга экспорт қилади. Завод келгусида кенгайтирилиб, дудланган балиқ, балиқ еми ва мойини чиқармоқчи.

Иш сафари жараёнида минтақа раҳбари Чордара сув омборида сейсмик чидамлиликни кучайтириш ва таъмирлаш ишларининг сифатини текширди. Кўламдор ишни келаси йилнинг декабрида тугатиш мўлжалланмоқда. 

Чордара – азим кўл. Соҳили чанг-ғуборсиз олтин қум. Янги ички туризмни ривожлантиришга муносиб жой. Кўлнинг ёқасида дам олиш масканларини кўпайтириш кўзда тутилган.

Ҳукумат томонидан маъқулланган лойиҳанинг муҳандислик инфратузилмалари қурилиши олиб борилмоқда. Шунингдек, Қизилқум сув каналини янгилаш ишига ҳам катта эътибор қаратилган. 

Ўмирзақ Естайули иш сафари чоғида сармоядорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Қўшни Ўзбекистон тадбиркорлари билан қўшма лойиҳа янги технологияларни қўллаш орқали пахта етиштиришни кўзлайди.

Ҳоким Дўстиқ қишлоқ округидаги қовун қоқи етиштирувчи корхона етакчилари билан ҳам учрашди. Янги корхона немис технологияси ёрдамида бир кеча-кундузда 1,5 тонна маҳсулот чиқара олади. Бунинг учун минтақада барча шароитлар яратилган.

2020-02-29, 04:03 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.