26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бетакрор “этноовул” қад кўтаради

Қозоғистоннинг маънавий маркази Туркистон шаҳрида Наврўз байрамига тайёргарлик қизғин олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қошида барпо этиладиган “Этноовул” майдонига борди. Бетакрор лойиҳа 14 мартда очилиб, Наврўз байрамига келган меҳмонлар ва хорижлик саёҳатчиларга тарихи теран қозоқ маданияти билан танишиш имконини беради. Миллий-маданий мажмуа қадимги кўчманчилар шаҳарчасига айланади. Дам олувчилар бир неча аср ортга қайтиш имкониятига эга бўладилар, шунингдек, пахса уйлар, ёғоч панжаралар, кўприклар, ўтиш жойлари, шарқий бозорни томоша қилиб, кўчманчилар таомларини татиб кўришлари мумкин.

Наврўз байрами кунлари боболар даврига саёҳат қилинадиган кўчманчилар овулида ўтовлар тикилиб, миллий ўйинлар уюштирилади. Этноовул Х. А. Яссавий мақбарасининг тарихий объекти сақланиши талабларини ҳисобга олган ҳолда барпо этилмоқда.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули мақбарага борадиган йўлда жойлашган Қошғарий хиёбонини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўрди. Истироҳат боғларининг кўпайиши шаҳарнинг экологик ҳолатини ҳамда эстетик кўринишини яхшилаш имконини беради. Шунингдек, минтақа раҳбари аввалги ҳокимлик биносида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Есимхан майдонида жойлашган бино энди замонавий меҳмонхонага айланади. 

Шунингдек, вилоят ҳокими темирйўл вокзали олдидаги хиёбонни тўкис таъмирлаш ишларини текширди. Бу ерда пиёдалар йўлаги, тунги чироқлар ва ўриндиқлар, ахлат қутиларини, кичик меъморий шаклларни ўрнатиш режаланган. Келгусида темирйўл вокзалининг ички тизими ҳам замонавий талабга мослаштирилади. Шаҳарга келган сайёҳлар учун ахборот олиш бекати каби тизимларни ишга тушириш кўзда тутилган. Тўла таъмирдан ўтган хиёбон Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

2020-03-07, 05:12 127
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.