26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Катта таассурот қолдирди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон минтақасига иш сафари билан келган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари билан учрашди. Туркистон вилоятининг ажойиб табиати ва теран тарихига қизиққан меҳмонлар вилоятнинг иқтисодий ҳамда туристик салоҳияти билан таниш эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

– Қисқа вақт ичида содир бўлган катта ўзгаришларни кўриб, жуда ҳайратда қолдик. Бу ердаги қурилиш суръатидан катта таассурот олдик. Залворли ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик. Аэропорт ва ижтимоий-маданий иншоотлар қад кўтараётган экан. Биз сизлар билан жипс алоқада фаолият юритишни хоҳлаймиз, – деди Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Свен-Олов Карлссон.

Учрашувда ҳамкорлик йўналишлари, муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақидаги таклифлар муҳокама қилинди. Саноат, энергетика, сармоя, туризм, экология ва сув хўжалиги соҳаларига оид масалалар кўриб чиқилди. 

– Туркистон вилоятида Евроиттифоқ давлатларидан Еni, Urbasolar каби машҳур компаниялар иштирокида 8та лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар – Ўтрор тумани ва Арис шаҳрида қурилган қуёш электр станциялари. Биз барча йўналишлар бўйича ҳамкорлик доирасини кенгайтиришга тайёрмиз. Минтақанинг салоҳиятини, шунингдек, Қозоғистон ва Европа Иттифоқининг жипс муносабатини инобатга олган ҳолда, биз сармоявий лойиҳаларни йўлга қўйишга чақирамиз. Сизларга атрофлича қўллов кўрсатилишига ишонтираман, – деди вилоят ҳокими учрашув давомида. 

Германия, Хорватия, Словакия, Чехия, Австрия, Руминия, Финляндия давлатларининг Қозоғистондаги элчилари сафар чоғида туркийзабон халқларнинг маънавий маркази – Туркистон шаҳрини, Х. А. Яссавий мақбарасини оралаб, ажойиб “Дошқозон” ва эл тарихи билан танишиб, ўзгача таассурот олганларини айтишди. 

Ўмирзақ Естайули бутун туркий халқлар учун ягона, “Иккинчи Макка” деб аталмиш хосиятли минтақанинг тарихи, машҳур аллома Ал Форобийнинг маънавий меҳнатлари ва Ислом динини тарғиб қилган мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий ҳақида, Амир Темурнинг фармони билан бунёд этилган Арслонбоб, Яссавий мақбаралари ҳақида батафсил гапириб берди. 

Учрашув сўнгида томонлар совғалар алмашдилар.

Айтганча, 1 мартдан бошлаб Европа Иттифоқи ва Қозоғистон Республикаси ўртасида кенгайтирилган ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар тўғрисидаги шартнома кучга кирди. Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб бундан беш йил муқаддам Европа Иттифоқи билан шартнома имзолаган эди. Шартнома 29та соҳани қамраб олади.

 

2020-03-07, 05:14 142
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.