26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Она замин инъомлари ортади

Туркистон вилоятида исроиллик олимлар иштирокида кенгайтирилган мажлис ўтди.

Мамлакатимиздаги барча агротузилмаларнинг 33 фоизи Туркистон вилоятида. Уларнинг тенг ярми майда деҳқон хўжаликларидир. Бултур йилига 2-3 марта ҳосил олган деҳқонлар туфайли хазина 39 млрд. тенгега улғайган. Бу Келес туманида ўтган “Бир майдондан йилига 2-3 марта ҳосил олиш – сабзавот хўжалигини ривожлантириш асоси” мавзуидаги семинарда маълум қилинди. Мажлисда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, Исроил – Қозоғистон савдо-саноат палатаси раиси Михаил Роэге, олимлар, туман, шаҳар, қишлоқ округлари ҳокимлари, агротузилмалар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

– Туркистон вилоятининг табиий иқлим шароити, имкониятини ҳисобга олиб, 2019 йили “Бир майдондан йилига 2-3 марта ҳосил олиш” лойиҳасини йўлга қўйгандик. Натижада, 3 млрд. тенгелик 107та лойиҳа ишга туширилиб, 39 млрд. тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Қўшимча 364та иш ўрини очилди, – деди минтақа раҳбари.

Жаҳонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, экспорт қилишда етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланадиган Исроил давлатининг умумий майдони Туркистон вилоятининг олтидан бир қисмига тўғри келади. Шунга қарамай, йилига 1 млрд. АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. 

Тадбирда 1 гектардан йилига 6-7 млн. тенгегача даромад олиш мумкинлиги айтилди. Минтақада йўлга қўйилган ёмғирлатиб, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга тўланадиган субсидия ҳажмини 400 минг тенгегача ошириш кўзланмоқда. Барча ўғитлар, гербицидларнинг 50 фоизини субсидиялаш бошланди. Бунга бу йил илк бора пестицидлар ва инсектицидлар ҳам қўшилди.

Мажлисда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ўғит, гербицид ва қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб берувчиларнинг маҳсулотлари таништирилди.

2020-03-12, 04:28 138
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.