26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб ўқувчилари ҳам масофадан ўқитилиши мумкин

Коронавирусга карантин эълон қилиниши муносабати билан Туркистон вилояти таълим соҳасида ҳам юқумли дарддан сақланиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Жумладан, ўқувчиларнинг билим олишини онлайн-тизимга ўтказиш устида ишлар олиб борилмоқда. Агар карантин муддати чўзиладиган бўлса, унда таълим соҳаси ҳам масофадан ўқитишга ўтилади. 

Буни вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Рахимбек Жўлаев маълум қилди.

Шунингдек, брифингда Туркистон вилоят жамоат саломатлиги бошқармаси раҳбари вазифасини бажараётган Салтанат Жамалова вилоят миқёсида коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар рўйхатга олинса, уларни ётқизиш учун инфекциявий стационарларда 100та ўрин тайёрлаб қўйилганини маълум қилди. 

– Коронавирус инфекциясига ўхшаш касалга чалинган беморларни касалхонага ётқизиш, ташҳисини аниқлаш мақсадида 240 ўринли провизор стационарлари тайёрланди. Жами – 340 ўрин. Бундан ташқари, барча туман ва шаҳарлардаги юқумли касалликлар бўлимлари ҳам алоҳида тайёргарликдан ўтди, – деди у.

Брифингда иштирок этган яна бир раҳбар – вилоят бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Асия Темирбаева, идора тасарруфидаги барча муассасаларда карантин эълон қилинганини айтди.

2020-03-19, 03:35 656
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.