26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Наврўзингиз қутлуғ бўлсин!

Ҳурматли ватандошлар! Қадрли ҳамюртлар!

Дунёдаги йирик мамлакатлар пандемия иллатининг олдини олиб, бутундунё алғов-далғов бўлиб турган бир пайтни бошдан кечирмоқдамиз. Бу Қозоғистон учун ҳам улкан синов. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелулининг элимизда илк бор жорий этилган фавқулодда вазият муносабати билан Ҳукуматга аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришни топширганидан хабарингиз бор. Бу – энг аввало, халқимизнинг саломатлиги учун қабул қилинган қарор.

Тарихимизга назар ташласак, халқимиз ўта қийин замонларни бошидан ўтказиб, не бир офатлардан омон қолган. Шундай матонат, бирлик ва ҳамжиҳатлик туфайли қозоқнинг қаймоғи бузилмади, байроғи қуламади. Шунинг учун, бу дунёвий дардни одамзод боласининг бошига келган синов сифатида қабуллаб, ҳар бирингизни сабр-тоқатли бўлишга чақирамиз. Тотувлик, ҳамжиҳатлик, бирлик бор жойда элимиз бу сафар ҳам тўсатдан келган ушбу қийинчликни биргаликда енгиб ўтишига шубҳам йўқ. Эҳтиёткорлик чораларини кўриб, сабр-қаноат сақлайлик!

Шундай синовли даврда ҳам барчангизни бирлик ва тотувлик, меҳнат, эзгулик ва бахт байрами, қолаверса, йил боши сифатида нишонланадиган Улуснинг улуғ куни – Наврўз байрами билан чин дилдан табриклашга ижозат берсангиз. У – аждодларимизнинг қадимдан бери нишонланиб келаётган, бизга қолдирган омонати, яхшилик ва ҳамжиҳатликнинг, янги куннинг тимсоли. Анъанага айланган Улуснинг улуғ кунида – одамлар булоқлар кўзини очиб, кўчат эккан, бева-бечораларга ёрдамлашган. Олисга кетган жигарлар қайта топишган, аразлашган кишилар ярашишган.

Бу куни қувонмаган, шодланмаган, меҳрсиз одам қолмаган. Шунинг учундир Наврўзни ҳар бир элнинг орзиқиб кутиши... Доно халқимизнинг дастурхонини ноз-неъматга тўлдириб, элимизга бахт қўнадиган кун Улуснинг улуғ куни, дея байрам қилиши... Қозоқиликнинг қаймоғи бузилмаган бизнинг Туркистон вилояти учун ҳам Наврўз байрамининг ўрни бўлак.

Йил ўтган сайин қадим шаҳримиз турланиб, янгиланиб, гуллаб-яшнаб бормоқда. Минтақа фуқароларининг турмуши фаровонлашмоқда.

Албатта, бу улкан ютуқларга даставвал, Сизларнинг, маҳаллий халқнинг оқ фотиҳаси, астойдил меҳнати, бағрикенглиги, чинакам ихлос ва ишончи сабаб, десам муболаға бўлмайди.

Олдимизда улкан мақсадлар турибди. Янги йилнинг ҳам бизни порлоқ келажакка бошлашига ишонамиз. Энг муҳими, элимизда қандай вазият юз бермасин, муштдек бирлашиб, ушбу қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтишимиз лозим. Ҳамжиҳат бўлайлик.

Сизларни Наврўз айёми билан яна бир бор қутлаб, ҳар бир оилага яхшилик, тинчлик ва бирлик, хотиржамлик ва омонлик тилаймиз. Улус хайрли бўлсин! Оқ мўл бўлсин! Улкан айём сизларга фақат яхшиликлар сийласин! Элимиз омон, юртимиз тинч бўлсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими; Қайрат БАЛАБИЕВ, Туркистон вилоят маслаҳатининг котиби, 2020-03-21, 02:13 191
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.