26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сиз уйда қолинг: Наврўз хонадонларга ўзи боради

Бутун дунё халқи бошига тушган синовли пайтда ҳам ҳамюртларига қувончли онларни тақдим этаётганларнинг борлиги дилларга ҳузур бағишлайди. Қозоғистон ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти Наврўз байрами шарафига кам таъминланган оилалар, кексалар ва ногиронларга атаб пиширган палов, ҳадяларини 2000га яқин хонадонга уйма-уй тарқатди. 21 март куни Шимкентнинг “Шаҳристон” тамаддихонасида 4та қозонда ош дамланди.

– Катта тантаналарни ўтказиш ҳозирги кунда тақиқланади. Ҳам­юртларимизнинг уйларига бориб, оилаларга байрам кайфиятини улашишга жазм қилдик. Фаол ҳомийларимиз билан биргаликда 7та қозонда ош дамладик. “Шаҳристон” тамаддихонасида тадбиркорларимиз 4та қозонда палов тайёрлашди. Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва Nur Оtan партияси билан ҳамкорликда “Биз биргамиз” акцияси доирасида шу савоб ишни амалга оширяпмиз. Бу тадбир республика миқёсида амалга ошириляпти, вилоятлардаги ўзбек этномаданият бирлашмалари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ўтказишяпти. Бундан бошқа савоб ишларни ҳам давом эттирамиз. Ишбилармонлар ҳамюртларимизга карантин пайтида зарур бўлган тиббий ниқоблар, антисептик воситаларни бепул улашиш акцияларини ҳам бошлаб юборишди. Ёш волонтёрларимиз уларни аҳолига тарқатишмоқда, – дейди ҳамжамият раиси Икромжон Ҳошимжонов.

Тамаддихонада таниқли тадбиркор, меценат Фароғат Ҳожиматова, Шимкент шаҳар Ал-Форобий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раисаси Нурхон Дўсматова, Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси хотин-қизлар қўмитаси раисаси Зуҳра Илёсова ва бошқа фаоллар тадбирга бош-қош бўлиб, тиббий ниқоблар тутган ҳолда ошхонада бўғирсоқлар пиширишди, 2000га яқин махсус елим идишларга ошни жойлашди. Кўнгиллилар ошни тарқатишга киришаётганда Шимкентнинг “Нарханум” тамаддихонасида яна икки қозон ош тайёр бўлди.

– Ўғлим Аброр Ҳакимбековнинг янги тамаддихонасида ҳам ош тайёрлаб, “Биз биргамиз” акциясида иштирок этяпмиз. Ошпазларимиз Азимжон Турсуналиев, Камолжон Эрназаровлар дамлаган мазали палов кексалари, ногиронлари бор, кам таъминланган хонадонларга Наврўз шукуҳини олиб боради, деган умиддамиз, – дейди Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Ҳакимбеков. 

– Бугунги ташаббусимиз раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланди. Бундай вазиятда кўп одамларни жамлаб ўтказиладиган тадбирларга чек қўйилганини шифокор сифатида қўллаб-қувватлайман. “Биз сиз учун ишлаймиз, сиз биз учун уйда қолинг” акцияси ҳам жуда ўринли уюштирилган. Бу қоидаларга риоя этаётган хонадонларга Наврўзнинг ўзи кириб боришига ҳаракат қилдик, – дейди “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўринбосари Тоҳир Нишонбоев.

Шимкент шаҳар Абай туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, “Шаҳристон” тамаддихонаси раҳбари, тадбиркор Илҳом Алимқулов бундай савобли тадбирларнинг доимий бўлишига ишонч билдирди. Ҳақиқатан ҳам бундай эзгу ишлар ҳар қандай вазиятда биз бирга эканлигимизга, турли синовларни биргалашиб енгишимизга умидимизни орттираверади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2020-03-28, 01:12 489
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.