26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда карантин жорий қилинади

Шу йил 3 апрелгача шаҳарда яна 8 кишидан коронавирус аниқланди. Уларнинг барчаси хавфли иллат топилган учинчи беморнинг қариндош-уруғлари 1 апрелдан ҳаммаси ажратиб қўйилган. Ушбу оила яшаган Тайманов кўчаси ва унга яқин жойлашган Сарсенбаев ва Сулейменов кўчаларида карантин жорий қилинди. Бугунги кунда Шимкентда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони – 11 киши. 

Фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини, соғлигини сақлаш мақсадида Фавқулодда вазият бўйича давлат комиссиясининг розилиги билан 2020 йил 4 апрель соат 21.00дан 15 апрелгача бўлган оралиқда Шимкент шаҳри ҳудудида карантин жорий этилади. 

Карантин шароитида қуйидаги чеклов чоралари қўлланилади:

Биринчи, Шимкент шаҳри бош санитарининг қарорида кўрсатилган ташкилотлардан бошқа барча муассасалар (мулк шаклидан қатъиназар) фаолияти тўхтатилади. Бу ташкилотларнинг рўйхати ҳокимликнинг расмий сайити ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Шунингдек жамоатчилик дам олиш масканлари, хиёбонлар ва болалар майдончаларига боришга рухсат берилмайди.

Иккинчи, фуқарорлар ва транспорт воситалари барча турларининг шаҳардан чиқиши ва кириши тақиқланади. Қарордан кўрсатилган муайян фуқаролар ва транспорт воситалари бундан мустасно. Уларнинг рўйхати ҳам эълон қилинади.

Учинчи, шаҳар ҳудудида микроавтобуслар ҳаракати ман эътилади. Уларнинг йўналишлари бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Шаҳар ичида жамоат транспорти қатнови эрталабки соат 7.00дан 19.00гача қатнови амалга оширилади. 

Тўртинчи, шаҳар ҳудудида зарарсизлантириш чоралари карантин муддати тугагунгача кучайтирилади. 

Бешинчи, фуқароларнинг ҳаракатига ҳам чеклов қўйилади. Бу фуқароларнинг ўзини-ўзи ҳимоялаши учун имконият яратиш мақсадида қилинмоқда. Бундай чекловлар тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакиллари ҳамда шаҳар тирикчилигини таъминловчи коммунал муассаса ходимларига таалуқли эмас.

Шаҳар фуқаролари карантин чоғида уйларидан фақат озиқ-овқат, дори-дармонлар, банк ва почта хизматлари, тиббий ёрдам олиш учунгина чиқа оладилар. 

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда таралаётган асоссиз маълумотларнинг олдини олиш учун шаҳар ҳудудида комендантлик соати ҳозирча жорий этилмади. Бинобарин, фавқулодда вазият чоғидаги талабларнинг барчаси бажарилиши керак. Карнтин тартибини бузган фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг соқчилик хизмати томонидан аниқланиб, жазога тортилади. 

Олтинчи, шаҳар ҳудудида фавқулодда вазият ва карантин чоғида 55 ёшдан ошган фуқароларнинг заруриятсиз кўчага чиқмаслиги тавсия этилади.

Еттинчи, каранатин чоғида рўйхат бўйича фаолияти тўхтамаган барча муассасалар ходимларини иш жойидан берилган маълумотнома билан таъминлаши шарт.

Саккизинчи, озиқ-овқат бозорларининг иш вақти 10.00дан 18.00гача энг яқин жойлашган озиқ-овқат дўконларининг иш вақти 10.00дан 21.00гача бўлиб қолади. 

Тўққизинчи, барча умумий овқатланиш нуқталари таомларни буюртма асосида етказиб бериш тартибига кўчади. 

Ўнинчи, фуқароларнинг шаҳар ҳудудида шахсий автомашинаси билан ҳаракатланиши тақиқланади. Ушбу талаб рўйхатга киритилган муассасалар ходимларига қўлланилмайди. Уларнинг қўлида иш жойидан берилган маълумотнома бўлиши керак. Шунингдек, шахсий транспорти билан уйлари яқинида жойлашган озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари, тиббиёт воситалари ва шошилинч шароитларда тиббиёт ташкилотларидан ёрдам олиш учун бориш мумкин.

Шимкент шаҳар ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-03, 23:58 336
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.