26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инқирозга қарши чоралар қўлланила бошланди

ҚР Бош вазири А. Мамин раислигида ўтган мажлисда Қозоғистон Республикасининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш тахмини ҳамда 2020 йилги республика бюджети кўриб чиқилди. Шунингдек, ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг 31 мартдаги топшириқлари ижроси бўйича тангликка қарши қўшимча чора-тадбирлар пакети ҳам муҳокама қилинди.

Минтақадаги вазият юзасидан Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеевнинг ҳисоботи тингланди. Қалтис вазият кичик ва ўрта бизнес соҳасида ишлаётган одамлардан аксариятига таъсир этишини инобатга олган ҳолда, таъкидланган чоралар билан ўз вақтида кўрилганини қайд этди.

Бугунги кунда вилоятда 2016,1 минг одам истиқомат қилади, шундан 832 минг нафари (41,2%) иқтисодий жиҳатдан фаол ҳисобланади. Жами ишловчилар сони 779,8 минг киши. Давлат раҳбарининг баёнотига мувофиқ,  минтақада ижтимоий қўллов ишлари юритилмоқда.

 – Биринчи навбатда, ташқи бозордаги вазиятни инобатга олган ҳолда, аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари қабулланди. “Меҳнат” давлат дастури доирасида 70 минг фуқаро иш билан таъминланади. Бунга қўшимча равишда тангликка қарши чоралар сифатида республика бюджетидан ажратилган қўшимча маблағ ҳисобидан 25 мингта иш жойи барпо этилади. Натижада 100 минг ишсиз иш билан таъминланади, – деди Ў. Шўкеев.

Қолаверса, “Бандликнинг йўл харитаси” дастури доирасида минтақада 497та инфратузилмага оид лойиҳани  амалга ошириш режалаштирилмоқда. Натижада 22 мингта янги иш ўрни яратилиши тахмин қилинмоқда, вилоят аҳолисининг ишсиз қатлами (50%)га шу тариқа ёрдам кўрсатилади. 

Бундан ташқари Фавқулодда вазият пайтида даромадини йўқотган фуқароларга 42500 тенге миқдорида ижтимоий тўлов бериш бошланди. 

Бугунги кунда вилоятда ижтимоий мажбуриятларни бажаришга жиддий эътибор қаратиляпти. Минтақадаги барча заиф қатламларни таҳлил қилиб, асосан кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва нафақадорларга кўнгил бўлинмоқда. 

Шуни  таъкидлаш жоизки, ижтимоий заиф аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралардан бири – 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш. Шу билан бирга Элбоши ташаббуси билан очилган “Биз биргамиз!” жамғармаси ногиронлар, нафақадорлар, етим болалар, пенсияси кам қарияларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. 

Бу йўналишдаги ишларни Nur Otan  партияси амалга оширмоқда. 

Қолаверса, ҳозирги кўклам мавсумида 70 мингдан зиёд одам баҳорги дала ишлари билан машғул.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-04, 03:09 257
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.