26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеевнинг минтақа фуқароларига Мурожаати

Туркистон вилоятида коронавирус иллатини юқтирган 11 нафар фуқаронинг қайд этилиши муносабати билан вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев минтақа фуқароларига мурожаат эълон қилди.

Мурожаатда COVID-19 вирусининг тарқалиши боис вилоятда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилган.

Эпидемиолог мутахассислар томонидан рўйхатга олинган касаллик ўчоқларида зарарсизлантириш, алоқада бўлганларни топиш ҳамда алоҳида ажратиш каби эпидемияга қарши чора-тадбирлар уюштирилди.

Инфекция чиққан Абдихалиқ овули ва Жетисай шаҳридаги кичик туманда карантин эълон қилинди. Жетисай туманига дезинфекция, соғликни сақлаш, ижтимоий муҳофаза соҳасининг мутахассисларидан иборат тезкор гуруҳ тузилиб, жўнатилди, – деди Ўмирзақ Естайули.

Қўшимча ёрдам сифатида тиббий ускуналар ва транспорт воситалари тайёр. Бошқа туманлардан инфекционист ҳамда реаниматологлардан иборат 6та бригада Жетисайга жўнатилди.

Вилоятнинг Бош инфекционист шифокори туманда ушбу тадбирларга раҳбарлик қилади. Керакли тўшак-ўринлар, госпиталлар тайёр. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра полиция, фавқулодда вазият департаменти ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси, прокуратура, соғликни сақлаш соҳалари томонидан карантин эълон қилинган аҳоли манзиллари чегарасига тезлик билан блок-постлар қўйилмоқда. Фавқулодда вазият тартибини бузган фуқаролар қонун доирасида жавобгарликка тортилади.

Мурожаатда туманда инфекция ўчоқлари ва ижтимоий ўринларда кўламдор дезинфекция ишлари олиб борилаётгани айтилади. Иллатнинг тарқалиш хавфи юқори бўлганликдан вилоят ҳокими фуқароларни фавқулодда вазиятга доир қабул қилинган чораларга тушуниш билан қараб, тегишли интизом чораларини сақлашга, шифокорларнинг кўрсатмаларини қунт билан бажаришга чақирди.

Вируснинг тарқалишини тўхтатиш мақсадида вилоят ҳудудида барча фуқаролар тиббий ниқобни тақиб юришлари шарт. Дўконлар ва жамоат жойларда ниқобсиз юриш тақиқланади. Бу жойларда махсус зарарсизлантириш воситалари ўрнатилиши лозим. Фуқаролар уйдан фақат озиқ-овқат ёки ишга бориш учун чиқишлари керак. Оилавий маросимлар ва тўй-маъракаларни ўтказиш қатъий тақиқланди. 

Ўмирзақ Шўкеев ижтимоий тармоқлардаги фитна ахборотларни тарқатмасликка, унга ишонмасликка даъват этди. Аниқ маълумотлар фақат расмий манбаларда жойлаштирилаётганини таъкидлади.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Бугун бутун дунё қийин кунларни бошдан ўтказмоқда.

Бироқ биз бу қийинчиликдан бирлик ва ҳамжиҳатлик билан эсон-омон ўтишимизга ишонаман!

Ҳозирги кунда бизга тинчлик керак, ёлғон ахборотларга ишонманг! Расмий ахборотгагина ишонинг! Биз кундалик аҳволни қатъий назоратда ушлаб турибмиз, – деди Ўмирзақ Естайули ўз мурожаатида.

Вилоят ҳокимининг матбуот маркази, 2020-04-04, 03:54 134
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.