26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда онлайн ўқитиш тизими олиб ташланди

Чекка қишлоқларда Интернет сифати паст бўлганлиги боис Туркистон вилоятида онлайн ўқитиш тизими олиб ташланди. Шунга мувофиқ, масофадан таълим бериш жараёни “Балапан”, “Еларна”, “Оңтүстік” телеканаллари, “Қазақрадиоси” ва “Қазпошта” ҲЖ кўмаги орқали амалга оширилади. Буни вилоят одам капиталини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Рақимбек Жолаев айтди.

Унинг айтишича, бугунги кунда таълим беришнинг янги лойиҳасига тайёргарлик ишлари қизғин юритилмоқда.

– Бугунги кунда вилоятдаги 909та таълим муассасида 488182 ўқувчи таҳсил олмоқда. Унинг 80 фоизи қишлоқ жойларда ўқийди. 124 минг ўқувчи сифатли Интернет тармоғига эга. 121 минг ўқувчининг эса компьютери йўқ. Компьютерлар билан таъминлаш учун мактаблардаги 29 мингта компьютер ва ноутбук ўзларининг жавобгарлиги остида ўқитувчи ва ўқувчиларга тарқатиб берилди. Лекин 9 мингга яқин ўқитувчининг компьютери, 11 минг нафар ўқитувчи эса сифатли Интернет тармоғига эга эмас, – деди Рақимбек Қуатбекули.

Умуман олганда, вилоятдаги 429943 ўқувчи “Балапан”, “Еларна”, “Оңтүстік” телеканаллари, “Қазақрадиоси” ва “Қазпошта” ҲЖ кўмагида масофадан ўқийди. Таълим ва фан вазирлигининг тайёрлаган видеодарсларини маҳаллий телеканаллар ҳам ўқувчиларга қулай вақтда кўрсатади. Телеканалларни кўриш имконияти йўқ чекка аҳоли манзилларидаги 320 нафардан зиёд ўқувчи “Қазақрадиоси” ва “Қазпошта” ҲЖ кўмагидан фойдаланади. Бундан ташқари ўқитувчилар “Whatsapp” ва”Telegram” мессенжерлари ёрдамида топшириқлар бериб боради.

Интернет хизмати сифатли шаҳар мактабларидаги 57421 ўқувчи қўшимча сифатида “Bilimland”, “Daryn online”, Кунделик.КЗ ўқитишга мўлжалланган порталлардан фойдалана олади. Лекин у орқали билим олиш мажбур қилиб белгиланмаган.

Таъкидлаш жоизки, Арис шаҳридаги ўқувчилар сони 5-80 нафар бўлган 9та мактабда дарслар аввалгидек ўтилаверади. Санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ, дарслар 30 дақииага қисқартирилган ва икки сменада юритилади. Танаффусда хоналар шамоллатилиб, хавфсизлик чоралари сақланади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-06, 22:44 242
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.