26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли саломатлиги – бош мезон

Туркистон вилояти Полиция департаменти  раҳбари Қ. Далбеков вилоят ҳудудидаги чеклов ҳақида фуқароларга тушунтириш мақсадида блок-постларга борди. 

Юртимизда фавқулодда вазият жорий этилиши муносабати билан Туркистон вилоят полиция департаментининг  хусусий таркиби кучайтирилган режимга кўчди. Коронавирусли инфекциянинг олдини олиш мақсадида вилоятда 76та блок-пост  ўрнатилиб, уларда кеча-кундуз шифокорлар ва полициячилар ишламоқда. Шунингдек, иккита блок-пост  республика аҳамиятидаги  йўлларга ўрнатилган. 

Полиция ходимлари автотранспорт оқимини, шифокорлар – ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг саломатлигини  назорат қилишмоқда.

– Полициячилар  фавқулодда вазият режими  бузилишининг  олдини олиш,  жамоат тартибини бузган  фуқароларни жавобгарликка тортиш, жиноятчиликка йўл қўймаслик ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш каби ишларни бажаришмоқда. Фавқулодда ҳолат  жорий этилгандан буён ходимларимиз томонидан   84 нафар тартиббузар маъмурий жавобгарликка тортилди. Вилоят фуқароларини чеклов чораларига масъулият билан эътибор қаратиш ва   фавқулодда ҳолат  талабларига қатъий риоя қилишга даъват қиламан, – деди Қ. Далбеков. 

Туркистон вилоят  полиция департаментининг ходимлари ёлғон ахборот  тарқатилган 9та ҳолатни аниқлашди. Уларнинг барчаси ўз вақтида очилиб, гумондор шахслар  ҚР ЖКнинг   274-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди. 

Туркистон вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-06, 23:27 316
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.