26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда онлайн ўқитиш тизими тўхтатилди

Чекка қишлоқларда Интернет сифати паст бўлгани сабабли  Туркистон вилоятида онлайн ўқитиш тизими тўхтатилди. Шунга мувофиқ, масофадан таълим  жараёни “Балапан”, “Еларна”, “Оңтүстік” телеканаллари, “Қазақ радиоси” ва “Қазпошта” ҲЖ ёрдамида  амалга оширилади. Буни вилоят инсон салоҳиятини  ривожлантириш бошқармаси раҳбари Рақимбек Жўлаев маълум қилди.

Унинг айтишича, бугунги кунда таълимнинг янги лойиҳасига тайёргарлик ишлари қизғин юритилмоқда.

–Бугунги кунда вилоятдаги 909та таълим муассасасида 488182 ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 80 фоизи қишлоқ жойларда ўқийди. 124 минг ўқувчи сифатли Интернет тармоғига эга. 121 минг ўқувчининг эса компьютери йўқ. Компьютерлар билан таъминлаш учун мактаблардаги 29 мингта компьютер ва ноутбук шахсий жавобгарлиги остида ўқитувчи ва ўқувчиларга тарқатиб берилди. Лекин 9 мингга яқин ўқитувчи  компьютер, 11 минг нафар ўқитувчи  эса сифатли Интернет тармоғига эга эмас, – деди Рақимбек Қуатбекули.

Умуман олганда, вилоятдаги 429943 ўқувчи “Балапан”, “Еларна”, “Оңтүстік” телеканаллари, “Қазақ радиоси” ва “Қазпошта” ҲЖ кўмагида масофадан ўқийди. Таълим ва фан вазирлиги тайёрлаган видеодарслар маҳаллий телеканаллар ҳам ўқувчиларга қулай вақтда кўрсатади. Телеканалларни кўриш имконияти бўлмаган  чекка аҳоли манзилларидаги 320 нафардан зиёд ўқувчи  “Қазақ радиоси” ва “Қазпошта” ҲЖ кўмагидан фойдаланади. Бундан ташқари ўқитувчилар “Whatsapp” ва”Telegram” мессенжерлари ёрдамида топшириқлар бериб боришади.

Интернет хизмати сифатли шаҳар мактабларидаги 57421 ўқувчи қўшимча сифатида “Bilimland”, “Daryn online”, Кунделик.КЗ  порталлардан фойдалана олади. Лекин у орқали билим олиш мажбурий эмас.

Таъкидлаш жоизки, Арис шаҳридаги ўқувчилар сони 5-80 нафар бўлган 9та мактабда дарслар аввалгидек ўтилаверади. Санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ, дарслар 30 дақиқага қисқартирилган ва икки сменада юритилади. Танаффусда хоналар шамоллатилиб, хавфсизлик чоралари сақланади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-09, 04:55 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.