26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Банклар карточкаларни уйга етказиб беради

Бугунги фавқулодда ҳолат пайтида тўлов карточкаларига банкларнинг  бўлимларига бормаёқ тез ва бепул буюртма бериш мумкин. Айни пайтда банк карточкаларига масофадан буюртма бериш  ва етказиш  хизматини бир неча банк тақдим этмоқда. Бунинг  учун аниқ бир банкнинг  мижози бўлиш шарт эмас. Рўйхатга олинган ва карточка ҳисобини очган пайтдан бошлаб Сиз мижоз ҳисобланасиз. Карточка олиш учун шундай хизматни тақдим этаётган саккизта банкдан бирини танланг. Булар Halyk Bank, Jusan Bank, Eurasian Bank, Altyn Bank, Банк Хоум Кредит, Сбербанк, Forte Bank ва АТФ банк.

 Қуйида мазкур банкларда рўйхатга туриб, карточка очиш бўйича    намуналар кўрсатилган. Манбалар бўйича  ҳар банкнинг  талаби билан танишиб чиқишни маслаҳат берамиз. Шу билан бирга картага мобил илова орқали буюртма бериш жуда қулай. Банкни танлайсиз, унинг мобил иловасини юклаб оласиз, сўнг намунага кўра ҳаракат қиласиз.

Энг муҳими – карточкани банклар 1-2 кун ичида тайёрлайди. Айтиш жоизки, бу банкларнинг барчаси минтақамизда жойлашган.

Нalyk Bankнинг  янги мижозлари Алмати ва Нур-Султан шаҳарларида буюртмани сайт орқали топшира оладилар. Банкнинг  мижози бўлганлар ёки аввал мижози бўлганлар (яъни ҳужжатлари банкнинг  базасида борлар) хизматни мобил илова орқали амалга ошира оладилар. 

https://halykbank.kz/bonuscard

2) Jusan Bankда ҳам алгоритм  ўта оддий. Мобил иловани юклаш, аниқ бир картани танлаш ва буюртмани бериш ҳамда олиш усулида “етказиш”ни танлаб, манзилни кўрсатиш етарли. 

https://jusanbank.kz/ru/news/dostavka-platezhnykh-kart-jysan-bank.

3) Eurasian bank. Аризани сайтда ёки мобил иловада расмийлаштириш мумкин. Алоқа телефонларини киритгандан кейин, Сизга хизматни ва етказиш манзилини аниқлаб олиш учун менежер  хабарлашади.

https://eubank.kz/cards/

4) Altyn Bank – Altyn-i банкининг  мобил иловаси орқали оддий рўйхатга олиш русумидан кейин Samsung Pay ва Apple Pay сервисларига уланиш ва смартфон ёрдамида тўлов юритиладиган виртуал картани очиш мумкин. Ижтимоий ёрдам пулини ҳам ушбу карта орқали олиш мумкин, зеро банк рақами рўйхатдан кейин бирдан бепул очилади. Тез кунларда бу  банклар  пластик карталарни Қозоғистоннинг  барча минтақаларида аниқ етказишни жорий этади.

https://altyn-i.kz/app.html

5) Банк Хоум Кредит – картага сайтда буюртма бериш мумкин, шундан сўнг банк мутахассиси алоқа телефонларини ва етказиш манзилини аниқлаш учун сиз билан боғланади. Айни пайтда картани етказишга Шимкент  шаҳарида  ҳам имконият бор.

https://homecredit.kz/landing/homecard/

6) Сбербанк. Картага сайтда ҳам, мобил иловада ҳам буюртма бериш мумкин. Ариза расмийлаштирилгандан кейин мавжуд алоқа телефонларини аниқлаш учун  менежер хабарлашади. Курьер  етказган пайтда сизни ва сизнинг  ҳужжатингизни тасвирга олади ва бу  маълумотни тасдиқлаш учун банкка беради. Сизнинг ахборотингиз учинчи шахсларнинг  қўлига тушмаслигига банк кафолат беради, хизмат Алмати, Нур-Султан ва Шимкент шаҳарларида кўрсатилмоқда.

https://www.sberbank.kz/ru/debit_cards

7) Forte Bank. Карта очишга аризани сайтда ёки мобил иловада қолдириш мумкин. Алоқа телефонлари тўлдирилгандан кейин сизга банкдан мутахассис қўнғироқ қилади. Картани сизга курьер хизмати етказиб беради. Картани олган пайтда ўзингизнинг шахсингизни тасдиқлашингиз ва шартномани имзолашингиз керак.

https;//bank.forte.kz/

8) АТФ Банк. Картага сайтда, шунингдек, АТФ 24 мобил иловада буюртма бериш мумкин. Сўровномани тўлдиргандан сўнг Сизга менежер қўнғироқ қилиб, барча ахборотни, етказиб бериш манзилини аниқлайди. Сайт орқали ариза берган мижозни идентификациялаш етказиб бериш пайтида амалга оширилади. Карта илк бор банкоматда қўллангандан кейин фаол бўлади. Алмати шаҳри бўйича етказиш муддати 2 кунга яқин. Қозоғистон бўйича  10 кунгача.

 https://www.atfbank.kz/phys/cards

Банк карталари ва бошқа банк маҳсулотларидан фойдаланиш пайтида хавфсизлик қоидаларини ёддан чиқармаслик керак: ўз картангизнинг рақамларини: PINкод, CVV/CVV2- код, шунингдек ўзингизнинг  шахсий рақамларингизни ҳеч кимга берманг. Онлайн-харидларни фақат текширилган интернет-дўконларда амалга оширинг. Қўшимча хавфсизлик учун икки омилли идентификациялашни ўрнатинг ва маблағни ҳисобдан чиқаришда SMS ёки интернет банкинг орқали назорат қилиб туринг.

Карточка маҳсулотларини қўлланиш талабларини тўлиқ молиявий муассасаларнинг  менежерларидан аниқланг.

Энг долзарб ахборот олиш ва молиявий саводингизни ошириш учун Fingramota.kz билан бирга бўлинг.

М. САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади, 2020-04-10, 09:13 284
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.