26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон яшил шаҳарга айланмоқда

Туркистонни яшил минтақага айлантириш мақсадида шаҳар ҳудудига мевали дарахтлар, чунончи, олма, олхўри, ўрик ва гилос кўчатлари ўтқазилмоқда. Боғу роғлар майдони кенгайиб, қадимий шаҳар яшилликка бурканмоқда. 

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳарни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини текширди. Айнан ушбу мақсадда шаҳар 32та мавзега ажратилган эди. Ҳар қайси мавзе бўйича туман, шаҳар ҳокимликлари ва бошқармалар раҳбарлари масъул.

Барча мавзеларда тасдиқланган режа асосида иш қизғин олиб борилмоқда. Шаҳар ахлатдан тозаланиб, гулзорлар барпо этилмоқда. Мутасадди ташкилотлар чироқлар, ўриндиқлар, ахлат қутилари ўрнатишмоқда. Пиёдалар ва велойўллар тўшалиб, атрофига кўчат ўтқазилди. Шунингдек, автотураргоҳлар тартибга келтирилди.

Ҳозирги кунда Туркистон яқинидаги 8 минг гектардан зиёд майдонга дарахт кўчатлари ўтқазилди. Қадим шаҳар ”яшил белбоғи”нинг майдони икки бараварга ортди. 

– Туркистон яшил шаҳарга айланмоқда. “Яшил белбоғ” – одамларнинг тоза ҳаводан нафас олишлари учун “ўпка” ролини бажаради. Шаҳарни шамолдан, чангдан муҳофаза қиладиган кўп йиллик дарахтлар ўтқазилмоқда. Бу келажак авлод учун ибрат бўлиб қолади. Умуман, шаҳарда истироҳат боғлари ва гулзорлар кўпайиб, эл эзгулигига хизмат қилмоқда. Фуқаролар тозаликни сақлашни ўз ҳовлисидан бошлаб, жонкуярлик кўрсатса, бугун амалга оширилган ишлар йиллар бўйи давом этиши сўзсиз, – деди вилоят ҳокими.

Туркистон минтақасида шаҳар иқлимига тез мослашадиган кўчатлар ва кўп йиллик гиёҳлар сараланиб экилмоқда. Эман, қайин, жийда, терак, арча, қора қорағат ва бошқа кўплаб дарахтлар ўтқазилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-11, 04:33 226
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.