26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг инфратузилмаси ривожлантирилмоқда

Минтақа раҳбари Ў. Шўкеев вилоят маркази аҳолисининг турмушини яхшилашнинг асосий йўналиши сифатида инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу сабабли минтақа раҳбари масъул соҳа етакчилари билан бирга вилоят марказини оралаб, шаҳарнинг Бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва тегишли соҳалар раҳбарларига қатор аниқ топшириқлар берди. Шаҳардаги кўчаларни таъмирлаш, газ, ичимли сув ва канализация тармоқларини юритиш ишларини кузатган вилоят раҳбари тегишли соҳа етакчиларидан қурилишни жадвалга мувофиқ, белгиланган муддатда якунлашни талаб қилди.

 Шаҳар атрофидаги «яшил белбоғ» ҳудудида бу йил 100 гектарга дарахт ўтқазиш режалаштирилган. Бундан ташқари, шаҳарда янги лойиҳага биноан нью-йорк зинапоясини ўрнатиш, «Ғалаба» хиёбонидан марказий бозорга олиб борадиган йўл бўйини ободонлаштириш ишлари бошланди. Арис-Туркистон каналидан бошланадиган бир қанча ирригация каналлари қурилишини май ойида тўлиқ якунлаб, фойдаланишга бериш мўлжалланмоқда.

Туркистон шаҳрида 52 мингдан зиёд абонент бўлса, улардан 65 фоизига газ қувурлари тортилган. Фуқароларни табиий газ билан таъминлаш ишлари давом этмоқда. 

Шунингдек, 16 фоизи канализация тизими билан таъминланган Туркистон шаҳрининг экологик аҳволини яхшилаш мақсадида ҳар томонлама тадқиқот ишлари юритилди. Натижада шаҳарни 2021 йилгача 100 фоиз канализация тармоқлари билан таъминлайдиган 10та иншоотнинг лойиҳаси тайёрланиб, мажмуавий режага киритилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-11, 04:34 124
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.