26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳукумат комиссияси яна Мақтааралда

ҚР Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр Мақтаарал туманига хизмат сафари билан келди. У вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан Ўргебес қишлоғига бориб, вазият билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Мақтаарал туманидаги фавқулодда вазият туфайли Ҳукумат комиссияси тузилган эди. Ҳозир уни мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр бошқармоқда. Айни пайтда комиссия туманда табиий офат туфайли етказилган зарарни аниқламоқда.

Сўнг ҳукумат комиссияси раиси Фирдавсий қишлоғидаги аҳвол билан танишди. Бу ерда қурилиш ишларига тайёргарлик бошланган. Инженерлик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма тикланмоқда.

Шундан сўнг Бош вазир ўринбосари Мирзакент яқинида 70 гектар жойда барпо этилаётган янги мавзе қурилиши билан танишди. Бу ерда 28та пудратчи ташкилот Женис, Жанатурмис ва Дўстиқ овулларида табиий офат туфайли уйлари бузилган оилалар учун майдони 100 квадрат метрни ташкил этадиган 437та уй қурмоқда.

Бош вазир ўринбосари Р. Скляр пудратчи ташкилотлар раҳбарлари билан учрашиб, уларга қурилаётган уйлар сифатига эътибор қаратишни ва уларни ўз вақтида якунлашни топширди.

Р. Скляр шунингдек, минтақавий штабда ўтган ҳукумат комиссияси мажлисида иштирок этди. Тадбирда Мақтаарал туманидаги тошқин оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувга якун ясаган Р. Скляр мақтааралликларга товон тўлашни тезлатишни ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини жадаллаштиришни топширди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-20, 04:57 194
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.