26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БМТ Бош котиби миннатдорчилик билдирди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақўрданинг матбуот хизмати.

Суҳбат давомида томонлар COVID-19 пандемияси ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича БМТ ва Қозоғистон томонидан қабул қилинган аниқ чораларни муҳокама қилдилар. Қозоғистон Президенти БМТ Бош котибининг пандемиянинг миллий иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш тизимига салбий таъсирини юмшатиш борасидаги фаол ишига юқори баҳо берди.

Қ. Тўқаев ҳозирги оғир вазият – глобал тангликка қарши курашнинг бошида турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тузилмаларининг муҳим ролини таъкидлади. Қозоғистон БМТнинг халқаро хавфсизлик ва иқтисодий тикланишни кучайтиришга қаратилган ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Антониу Гутерриш Қ. Тўқаевга БМТ ташаббусларини қўллаб-қувватлагани ва минтақавий даражада коронавирусга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Бош котиб Қозоғистон томонидан фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, ночор гуруҳларга молиявий ёрдам кўрсатиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бўҳрондан кейинги даврда янги иқтисодий йўналишларни белгилаш бўйича кўрилаётган чораларга юқори баҳо берди.

Антониу Гутерриш, шунингдек, Қозоғистоннинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар гуруҳига раислигини (2020-2021 йиллар) юқори баҳолади ва Қасим-Жўмарт Тўқаевни «COVID-19 пайтида ва ундан кейинги даврда ривожланишни молиялаштиришнинг олий даражали сегменти» форумида иштирок этишга таклиф қилди. Тадбир 28 май куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. Унда бир қатор мамлакатлар ва кўплаб институтларнинг раҳбарлари иштирок этади.

Президент онлайн форумда қатнашишини маълум қилди. Шунингдек, у ҳамжиҳатлик руҳи ва жаҳон ҳамжамиятининг биргаликдаги ҳаракатлари инсониятга пандемия хавфини енгиб ўтишда ва БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёрдам беришига ишонч билдирди.

Телефон орқали суҳбат БМТ Бош котиби ташаббуси билан бошланди.

"Казахстанская правда", 2020-05-20, 04:58 259
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.