26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илғор қурувчилар рағбатлантирилади

Туркистон шаҳрида жадал суръатда олиб борилаётган уй-жой қурилишини оралаб чиққан минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев илғор бинокорларни рағбатлантириш лозимлигини айтди.

Вилоят ҳокими фуқароларга қулай шароитлар яратиб, малакали қурувчиларни астойдил ишлашга рағбатлантиришни топширди, тайёр квартираларнинг сифатини текшириб, иш жадвалидан қолиб кетган компания етакчиларини танқид остига олди.

Малакали қурувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги вилоят ҳокимининг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаган масъул соҳа раҳбарлари берилган топшириқларни самарали бажаришга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳозирги кунда Туркистон шаҳрида 24та  иншоот қад кўтармоқда. Режага кўра, бошпаналар туркистонликларга йил охиригача топширилади.

Шаҳарнинг маъмурий-тадбиркорлик маркази ҳудудида 7 қаватли 14та  ва 12 қаватли 29та уй, Ғарбий Хитой – Ғарбий  Европа йўли бўйида 7 қаватли 10та уй қурилиши олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари шаҳар марказидаги якунланиш арафасида турган истироҳат боғидаги кўкаламзорлаштириш ишларини назорат қилиб, очиқ бассейнда бўлди. Бу ноёб иншоот июнь ойида фойдаланишга берилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-23, 00:45 232
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.