26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамғарма 20та уй қуради

Таниқли меценат Бўлат Назарбаевнинг “Салықалы ұрпақ” жамғармаси Мақтаарал туманида сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли учун Мирзакентдаги янги кичик туманда 20та уй қурилишини бошлаб юборди. 

Жамғарманинг расмий вакили Нурлан Байимбетовнинг айтишича, 20та уй қурилиши, жорий йил июль ойида тўлиқ якунланиб, фуқароларга калитлар топширилади.

– Мирзакентда бизнинг жамғарма кўмагида қурилаётган уйларни маҳаллий “Нұр ел” ҳамда “Тіней құрылыс” компаниялари олиб бормоқда. Ҳозирги кунда ерни қазиш, қурилишга тайёргарлик ишлари кетяпти. Тез кунда пойдевори  қаланиб, уйларни июль ойида топширамиз, – деди у.

Бундан ташқари, жамғарма номидан Мақтаарал туманидаги ҳамюртларларга  ёрдам сифатида  20 тонна озиқ-овқат келтирилган. Шунингдек, “Салықалы ұрпақ” жамғармаси сувдан азият чеккан кам таъминланган 100 оилага 100 минг тенгедан пул улашмоқчи. Болаларга бозорлик сифатида кўп болали ҳамда кам таъминланган оилалардан  20 нафар ўқувчи  Алмати вилоятида ёзги лагерларда дам олишини таъминлаш режалаштирилган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-26, 04:08 101
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.