26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралга уйғур этномаданият бирлашмасидан озиқ-овқат келди

Мақтаарал туманига Қозоғистон уйғурлари республика этномаданият марказининг Талдиқўрғон вилоят бўлими номидан гуманитар ёрдам етиб келди. Карвондаги юк Атакентдаги махсус омборга жойлаштирилди. 

Талдиқўрғонлик гуруҳни Алмати вилоят уйғур этномаданият бирлашмасининг Талдиқўрғон шаҳридаги вакили Нурум Ивуллаев бошлаб келди. Карвонга 7 тоннага яқин 140 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган. Делегация аъзоси, уйғур этномаданият бирлашмаси фаоли Фарҳод Сабитов қийин дамларда ватандошларни қўллаб-қувватлаш – ҳар бир қозоғистонликнинг бурчи эканлигини таъкидлади.

–Бугун мақтаараллик ҳамюртларимизга Талдиқўрғондан ёрдам сифатида озиқ-овқат олиб келдик. Биз иккинчи марта келиб турибмиз. Шундай вазиятда ҳамжиҳатлигимизни кўрсатишимиз лозим. Бу сафар 250 килограмм гуруч, 100 килограмм қанд ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан келганмиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! – деди у.

Юк карвонини кутиб олган Мақтаарал туман маслаҳати котиби Қадир Сарсекбаев жетисувлик сахий инсонларга маҳаллий аҳоли номидан миннатдорчилик билдирди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-26, 04:27 185
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.